Дунё иқтисодиёти 2026-йилда: Хитой етакчиликни мустаҳкамлайди, Осиё глобал ЯИМнинг ярмини ишлаб чиқаради

06.03.2026 | 18:082 дақиқа

ХВЖ прогнозига кўра, 2026-йилда дунё иқтисодиётининг харид қуввати паритети бўйича умумий ҳажми 219 триллион доллардан ошади. Рейтингда Ўзбекистон 55-ўринни эгаллаган.

Дунё иқтисодиёти 2026-йилда: Хитой етакчиликни мустаҳкамлайди, Осиё глобал ЯИМнинг ярмини ишлаб чиқаради

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ)нинг янги прогнозларига кўра, 2026-йилда дунё иқтисодиётининг харид қуввати паритети (ХҚП) бўйича умумий ҳажми 219 триллион доллардан ошади. Бу кўрсаткич мамлакатларнинг иқтисодий натижаларини турмуш сифати қийматини ҳисобга олиб тузатади, бу эса миллий иқтисодларнинг ҳақиқий ҳажмини аниқ солиштириш имконини беради, дейилади «Visual Capitalist» ахборотида.

Глобал етакчилар: Хитой АҚШдан олдинда

Номинал ЯИМ бўйича АҚШ анъанавий равишда биринчи ўринда бўлса-да, ХҚП бўйича рейтингда вазият тамоман бошқача. Хитой 2014-йилдан бери дунёдаги энг йирик иқтисодиёт мақомини сақлаб келмоқда.

2026-йилда дунёдаги энг йирик 5 та иқтисодиёт (ХҚП бўйича ЯИМ):

Хитой – 43,5 трлн доллар

АҚШ – 31,8 трлн доллар

Ҳиндистон – 19,1 трлн доллар

Россия – 7,3 трлн доллар

Япония – 6,9 трлн доллар

Қитъалар бўйича куч тақсимоти

Визуализациядан кўриниб турибдики, Осиё тўла доминантликка эга ва глобал ўсишнинг асосий ҳаракатлантирувчисига айланмоқда.

foto

Осиё (49 фоиз): Дунё ишлаб чиқаришининг деярли ярми Осиёда жамланган, бу ерда Хитой ва Ҳиндистондан ташқари, Индонезия (5,4 трлн доллар) ва Япония ҳам кучли иштирокчилар саналади.

Европа (21 фоиз): Қитъадаги энг йирик иқтисодиёт Германия (6,3 трлн доллар) бўлиб, уни Франция (4,7 трлн доллар) ва Буюк Британия (4,6 трлн доллар) кузатиб боради.

Шимолий Америка (18 фоиз): Бу ҳудудда асосий ўринни АҚШ ва Мексика (3,6 трлн доллар) эгаллайди.

Африка (6 фоиз), Жанубий Америка (5 фоиз) ва Океания (1 фоиз) дунё иқтисодий кучларининг охирги ўринларини эгаллайди.

Ўзбекистон 511 миллиард долларлик кўрсаткич билан рейтингда 55-ўринда кўрсатилган.

Теглар

Мавзуга оид