add

Дунёнинг энг йирик шамол станцияси 6 млн уйни электр билан таъминлайди

Бугун 18:242301

Буюк Британияда қурилаётган «Dogger Bank» шамол парки ишга тушгач, ҳар йили олти миллион уйни электр энергия билан таъминлайди.

Дунёнинг энг йирик шамол станцияси 6 млн уйни электр билан таъминлайди

Йоркшир қирғоқларидан 130 километр узоқликда қурилаётган «Dogger Bank» шамол парки дунёнинг энг йирик денгиз шамол электр станцияси бўлади, дея хабар қилмоқда «Interesting Engineering».

Қайд этилишича, лойиҳа «SSE Renewables», «Equinor ва Vargrønn» компаниялари консорциуми томонидан амалга оширилмоқда. Унинг умумий қуввати 3,6 GW'ни ташкил этиб, бу кўрсаткич ҳар йили олти миллион уйни электр энергияси билан таъминлаш имконини беради.

«Dogger Bank» лойиҳаси уч босқичда барпо этилмоқда. Ҳар бир босқич 1,2 миллион киловатт қувватга эга бўлиб, уларнинг умумий ишга тушиши Буюк Британиянинг умумий энергия эҳтиёжининг тахминан 5 фоизини қоплайди. Паркдан олинган энергия юқори кучланишли сув ости кабеллари орқали миллий электр тармоғига узатилади.

«Dogger Bank» биринчи босқичидаги илк турбина 2023 йил октябрида ишга тушган. Бу босқич Британия тарихида илк бор юқори кучланишли доимий токни узатиш тизимидан фойдаланиши билан ажралиб туради.

Ушбу лойиҳа мамлакатга тахминан 7,9 миллиард АҚШ доллари миқдорида иқтисодий фойда келтиради ҳамда минглаб иш ўринларини яратади. Шунингдек, шамол энергиясидан фойдаланиш мамлакатнинг «яшил иқтисодиёт»га ўтиш жараёнида муҳим қадам ҳисобланади.

Теглар

Мавзуга оид

Дунёнинг энг йирик шамол станцияси 6 млн уйни электр билан таъминлайди | Vaqt.uz