add

Экологияга оид энг кўп ҳуқуқбузарликлар Қорақалпоғистон ва Самарқандда содир этилди

Бугун 18:15961

Ўзбекистонда 6 ой ичида экологияга оид ҳуқуқбузарлик қилган 158 кишига жиноят иши очилди.

2025 йилнинг 1-ярмида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 158 нафар судланувчига оид кўрилган жиноят ишларининг деярли ярми, яъни 26 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда 23 фоизи Самарқанд вилоятига тўғри келди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш бўйича 77 нафар ҳамда экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш бўйича 21 нафар шахс судланган.

Шунингдек, судлар томонидан экология соҳаси билан боғлиқ 2 737 нафар шахсга нисбатан 2 466 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилган. 2 478 нафар шахсга нисбатан 2 235 та иш бўйича маъмурий жазо қўлланилган бўлса, 259 нафар шахсга нисбатан 231 та иш юритувидан тугатилган.

Мазкур тоифадаги ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг ярмидан кўпи Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент вилоятлари судлари ҳиссасига тўғри келган.

Бундан ташқари, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш бўйича 180 нафар, ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек, ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш бўйича 96 нафар ҳамда фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олиш бўйича 202 нафар шахс судланган.

Теглар

Мавзуга оид

Экологияга оид энг кўп ҳуқуқбузарликлар Қорақалпоғистон ва Самарқандда содир этилди | Vaqt.uz