Экспорт камайди, импорт ошди: Ўзбекистон ташқи савдосидаги асосий трендлар

Йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистон ташқи савдосида импорт устунлиги сақланиб, манфий салдо 6,4 млрд долларга етди.

Экспорт камайди, импорт ошди: Ўзбекистон ташқи савдосидаги асосий трендлар © Foto: majorcustoms

2026-йил январ-март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 18 млрд АҚШ долларига етди ва 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 471 млн АҚШ долларига ёки 2,7  фоизга кўпайди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг ҳисоботида сўз боради.

Маълум қилинишича, ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 5,8 млрд АҚШ долларни ташкил этмоқда, бу 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 29,3 фоизга кам. Импорт ҳажми эса 12,2 млрд АҚШ долларига (30,8 фоиз ўсиш) етган. Ҳисобот даврида ташқи савдо баланси 6,4 млрд АҚШ доллари миқдорида манфий салдо билан шаклланган.

1

Экспорт

2026-йилнинг январ-март ойларида ташқи савдо айланмасида товарлар ва хизматлар экспорти бўйича асосий ҳамкорлар Россия (18,1 фоиз), Хитой (11 фоиз), Афғонистон (7,6 фоиз), Франция (7,0 фоиз), Қозоғистон (4,9 фоиз), Туркия (4 фоиз), БАА (3 фоиз), Қирғиз Республикаси (2,9 фоиз) ва Тожикистон (2,4 фоиз) каби давлатлар бўлди. Уларнинг умумий экспортдаги улуши 60,0 фоиздан ортиқни ташкил этди.

2

Ҳисобот даври мобайнидан умумий оғирлиги 339,9 тоннани ташкил этган 317,7 млн долларлик мева ва сабзавотлар, 739,9 млн долларилик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.

3

Хизматлар экспорти ҳажми 2,3 млрд долларни ёки жами экспорт ҳажмининг 40,1 фоизини ташкил этиб, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 26,8 фоизга ўсган.

4

Импорт

Импорт таркибида энг катта улуш машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (33,8 фоиз), саноат товарлари (13,9 фоиз) ҳамда кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (12 фоиз) ҳисобига тўғри келди. Товарлар импорти динамикаси таҳлилига кўра, 2026-йилнинг январ-март ойларида импорт қилинган товарлар ҳажми, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 2,6 млрд АҚШ долларига кўпайди ва 10, 9 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Хизматлар импорти эса 1,2 млрд АҚШ долларига етди.

5

Ўзбекистон 140 дан ортиқ давлатдан товар ва хизматлар импортини амалга оширди. Йирик ҳамкор давлатлар, жумладан, Хитой (32,5 фоиз), Россия (18,3 фоиз), Қозоғистон (8,4 фоиз), Корея Республикаси (3,7 фоиз), Туркия (3,5 фоиз), Туркманистон (2,6 фоиз) ва БАА (2,3 фоиз) жами импортнинг 70,0 фоиздан ортиғини ташкил этди.

6

2026-йилнинг дастлабки уч ойида хизматлар импорти ҳажми 1,2 млрд АҚШ долларини ёки жами импорт ҳажмининг 10 фоизини ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,9 фоизга ошди.

7

Хизматлар импорти таркибида асосий улуш сафарлар (49,8 фоиз), транспорт

хизматлари (19,8 фоиз), телекоммуникация, компьютер ва ахборот хизматлари (12,4 фоиз) ва

бошқа тадбиркорлик билан боғлиқ хизматлар (8,3 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.

Теглар

Мавзуга оид