add

Экспортёрлар 5,8 трлн сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилди

2025 йилда экспортёр ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан сотиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми тўғрисида маълумот берилди.

Экспортёрлар 5,8 трлн сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилди

Солиқ қўмитаси маълум қилишича, 2025 йил 1 ноябр ҳолатида 425 та умумий овқатланиш корхонаси жисмоний шахслардан 190 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 199 млрд сўмга сотиб олган. Шунингдек, 389 та экспортёр ташкилот 108 турдаги шундай маҳсулотларни 5,8 трлн сўмдан ортиқроқ маблағга харид қилган.

Қайд этилишича, умумий овқатланиш корхоналари томонидан қуйидаги маҳсулотлар энг кўп харид қилинган:

мол гўшти – 626 тонна, 69,8 млрд сўм;

қўй гўшти – 185 тонна, 24,3 млрд сўм;

гуруч – 471 тонна, 10,4 млрд сўм;

помидор – 670 тонна, 9,2 млрд сўм.

Шунингдек, экспортёрлар орасида энг талабгор маҳсулотлар қуйидагилар бўлди:

узум – 71 минг тонна, 902,9 млрд сўм;

шафтоли – 53,7 минг тонна, 665,9 млрд сўм;

гилос – 23,1 минг тонна, 587,7 млрд сўм;

қуритилган мевалар – 31 минг тонна, 566,3 млрд сўм.

Маълумот учун, 2024 йил 1 декабрдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари, 2025 йил 1 мартдан эса экспортёрлар жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олганда харид қилиш далолатномаларини электрон шаклда расмийлаштиришлари мумкин бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги 9 ойда 4 фоизга ўсиб, соҳадаги маҳсулотлар ва хизматларнинг умумий ҳажми 366 трлн 216,0 млрд сўмни ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Экспортёрлар 5,8 трлн сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилди | Vaqt.uz