add

Элдор Шомуродовнинг келажаги деярли аниқ бўлди

09.07.2025 | 23:2713571 дақиқа

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг «Рома» клубидан Туркиянинг «Башакшеҳир» жамоасига ўтиши бўйича музокаралар якунига яқинлашмоқда.

Элдор Шомуродовнинг келажаги деярли аниқ бўлди
Футбол инсайдери Фабрицио Романо хабарига кўра, «Башакшеҳир» клуби Шомуродовни 3 миллион евролик ижара пули эвазига олишни режалаштирмоқда. Шунингдек, шартномада 2,7 миллион евро миқдоридаги мажбурий сотиб олиш банди ҳам кўзда тутилган. Трансфер шартларига кўра, агар келгусида «Башакшеҳир» Шомуродовни бошқа клубга сотса, «Рома» клуби умумий суммадан 10 фоиз улуш олади. Ҳужумчи билан 2 йиллик шартнома тузилиши, шунингдек, 1 йиллик автоматик узайтириш имконияти ҳам мавжуд бўлиши кутилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид