Электромобиллар улуши ошиб, маҳаллий автомобиллар қисқармоқда

Бугун 10:552 дақиқа

Ўзбекистон автомобиль бозорида электромобиллар улуши тез ўсмоқда. Айни пайтда айрим оммабоп маҳаллий автомобиллар нархи барқарор сақланаётган бўлса, баъзи моделларда пасайиш кузатилмоқда.

Электромобиллар улуши ошиб, маҳаллий автомобиллар қисқармоқда © vaqt.uz

2024 йил июнь ойида жами таклифларда электромобиллар улуши 5,4 фоизни ташкил этган бўлса, 2026 йил апрелига келиб бу кўрсаткич 10 фоизга етган. Шу билан бирга, маҳаллий автомобиллар улуши 53,7 фоиздан 47 фоизгача қисқарган. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти эълон қилган ҳисоботда кўриш мумкин.

1


Ҳисобот OLX платформасидаги очиқ эълонлар асосида тайёрланган бўлиб, 5 йилдан ортиқ фойдаланилган ёки маълумотлари нотўғри киритилган автомобиллар ҳисобга олинмаган. Маълумотларга кўра, апрел ойида иккиламчи бозордаги жами эълонлар сони март ойига нисбатан 18,6 фоизга камайиб, 13,5 мингтани ташкил этди. Бироқ бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 60 фоиз юқори кўрсаткич ҳисобланади.

2


Автомобиллар нархи ўзгариши

Маҳаллий оммабоп автомобиллар сегментида «Cobalt» нархи деярли ўзгармаган ва унинг медиан баҳоси 12,9 минг доллар атрофида сақланиб қолган. «Onix» нархи эса 14,8 минг долларгача ошган. «Damas», «Labo» ва «Nexia» каби моделларда эса арзонлашиш кузатилган.

3


Хорижий автомобиллар бозорида вазият турлича шаклланган. Айрим «Chery» ва «Kia» моделлари арзонлашган бўлса, люкс сегментдаги «Karnival» ва «Sorento» автомобиллари қимматлашган.

4


Электромобиллар сегментида «BYD Seagull» 15,5–16 минг доллар, «Yuan Up» 20–21,5 минг доллар, «Chazor» эса 20,5–22 минг доллар атрофида баҳоланмоқда.

5


Таҳлилларга кўра, сўнгги олти ой ичида «Lacetti» ва «Cobalt» нархлари асосан барқарор қолган ёки пасайган. «Malibu» ва «Tracker» моделларида эса нархлар кескин ўзгариб тургани қайд этилган.

Теглар

Мавзуга оид

Электромобиллар улуши ошиб, маҳаллий автомобиллар қисқармоқда | Vaqt.uz