add

Электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар Ўзбекистонга қарийб 125 млрд сўм солиқ тўлади

29.10.2025 | 10:554571

Уларнинг орасида энг юқори улуш Meta, Apple ва Google компанияларига тўғри келмоқда.

Электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар Ўзбекистонга қарийб 125 млрд сўм солиқ тўлади

Солиқ қўмитасига кўра, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 73 та хорижий компания томонидан 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида 124,8 млрд сўм солиқ тўланган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 44 фоизга ўсганлиги кузатилди.

Жумладан, тўланган солиқларнинг 93 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи қуйидаги 10 та хорижий компаниялар ҳиссасига тўғри келади:

Meta – 35,2 млрд сўм;

Apple – 35,1 млрд сўм;

Google – 31,2 млрд сўм;

OpenAI – 4,7 млрд сўм;

Вooking.соm – 2,9 млрд сўм;

TikTok – 2,6 млрд сўм;

Netflix – 1,3 млрд сўм;

Acca – 1,1 млрд сўм;

Zoom – 1,1 млрд сўм;

Adobe – 1 млрд сўм.

Маълумот учун, аввалроқ 2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолиши ҳақида хабар берган эдик.

Мавзуга оид

Электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар Ўзбекистонга қарийб 125 млрд сўм солиқ тўлади | Vaqt.uz