Энди банк карталари учун ҳам «чиройли рақам» танлаш мумкин

Бугун 18:552 дақиқа

Ўзбекистондаги айрим тижорат банклари мижозларга ноёб ва эсда қоларли рақам комбинациясига эга банк карталарини танлаш имкониятини тақдим этмоқда.

Энди банк карталари учун ҳам «чиройли рақам» танлаш мумкин

Ўзбекистон банк хизматлари бозорида нафақат индивидуал дизайн, балки карта рақамларини танлаш (vanity numbers) хизмати ҳам оммалашиб бормоқда. Бу хизмат орқали мижозлар ўзларига ёққан рақамлар комбинациясини (масалан, туғилган йил, телефон рақамига ўхшаш рақамлар ёки чиройли кетма-кетлик) танлашлари мумкин.

Хизмат тартиби ва нархлар

«Чиройли рақам» танлаш хизмати ҳозирча асосан, «Apexbank» томонидан таклиф этилмоқда. Мижозлар банкнинг мобил иловаси орқали ўзларига маъқул рақам комбинациясини танлаб, хизмат учун белгиланган тўловни амалга оширади.

Банк томонидан таклиф этилаётган рақамлар турли тоифаларга бўлинади. Жумладан:

• такрорланувчи рақамлар — 1111, 2222, 7777, 8888, 9999;

• ойнавий комбинациялар — 1221, 3443, 5665;

• кетма-кетликлар — 1234, 5678, 6789;

• индивидуал комбинациялар — сўров асосида (техник имконият мавжуд бўлса) бўлиши мумкин ва бундай рақамлар чекланган миқдорда тақдим этилади.

Нархлар танланган рақамнинг ноёблигига қараб белгиланган:

— БРОНЗА — 300 минг сўм;

— КУМУШ — 500 минг сўм;

— ОЛТИН — 1 миллион сўм;

— ПЛАТИНУМ — 3 миллион сўм;

— УЛТРА — 10 миллион сўмгача.

Маълумот учун, карта рақамининг дастлабки 6 ёки 8 рақами (BIN-код) ўзгармайди, чунки у банк ва тўлов тизимига тегишли. Мижозлар фақат карта рақамининг иккинчи қисми — охирги 8 рақамни танлаш имконига эга.

Қўшимча имкониятлар

Шу билан бирга, айрим банклар:«Asakabank», «Tengebank», «SQB», «Aloqabank» мижозлар учун индивидуал дизайндаги банк карталарини таклиф қилмоқда. Бу орқали фойдаланувчилар карта ташқи кўринишини шахсий дидга мос равишда безаш имкониятига эга бўлади. Батафсил маълумотни банкларнинг расмий саҳифаларидан олиш мумкин.

Теглар

Мавзуга оид