add

Энди давлат хизматчиларининг солиқ қарзи ҳақида маълумот бериб борилади

30.11.2025 | 20:552421 дақиқа

Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ вазирлик ва идоралар ходимларининг солиқ қарзи тўғрисидаги маълумотлар ҳар чоракда эълон қилиниши белгиланди.

Энди давлат хизматчиларининг солиқ қарзи ҳақида маълумот бериб борилади

Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб вазирликлар ва ижро ҳокимиятининг республика идораларида ишловчи хизматчиларнинг солиқ қарзи тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотлар ҳар уч ойда расмий равишда эълон қилиб борилади.

Бунда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш талабларига қатъий риоя этилган ҳолда, фақат вазирлик ва идоралар кесимида очиқланади. Ҳар чорак якунидан сўнг кейинги ойнинг 25 санасига қадар тегишли маълумотлар Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтига жойланиши белгилаб қўйилган.

Қарор асосида солиқ маъмурчилигини яхшилаш бўйича қатор амалий чоралар ҳам белгиланди. Жумладан, жисмоний шахслардан солиқ қарздорлигини ундиришда электр энергиясининг биллинг тизимидан фойдаланиш механизми жорий этилади.

Шунингдек, солиқ тўловчиларга ўз вақтида эслатмалар юбориш мақсадида мобил илова орқали солиқ қарзи ҳақида мунтазам хабарнома тақдим этилади.

Теглар

Мавзуга оид