add

Энг яхши 50 нафар техникум ўқитувчиси малака ошириш учун хорижга юборилади

31.10.2025 | 11:251551

Президент қарорига кўра, энди техникум педагоглари янгича тизим асосида малака оширади. Ҳар йили энг яхши натижа кўрсатган 50 нафар ўқитувчи хорижий тажрибадан ўтиш имкониятига эга бўлади.

Энг яхши 50 нафар техникум ўқитувчиси малака ошириш учун хорижга юборилади

Ўзбекистон президентининг ПҚ–316-сонли қарори билан техникумлардаги педагоглар малакасини оширишнинг янгича тартиби жорий этилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Қарорга кўра, умумтаълим фанлари ўқитувчилари А.Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти ҳамда ҳудудий марказларда малака оширади.

Шунингдек, махсус фан ўқитувчилари етакчи олий таълим ташкилотларида, ишлаб чиқариш таълими усталари эса ҳудудий илғор касбий маҳорат техникумлари ёки соҳавий малакани ошириш муассасаларида билим ва кўникмаларини янгилайди.

Қарорга мувофиқ, ҳар йили малакани ошириш жараёнида энг юқори натижага эришган 50 нафар педагог — ишлаб чиқариш усталари, умумтаълим ва махсус фан ўқитувчилари хорижий тажриба алмашиш дастурларига юборилади.

Бу ташаббус соҳада халқаро стандартлар ва илғор услубларни жорий этишга хизмат қилади.

Таълим вазирлиги маълумотича, хориждаги малака ошириш дастурлари орқали ўқитувчилар замонавий педагогик технологиялар, инновацион таълим усуллари ва ишлаб чиқариш амалиётини интеграция қилиш бўйича билимлар олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўқитувчилар ўртасида дарс соатларини тақсимлаш тартиби ўзгарганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Энг яхши 50 нафар техникум ўқитувчиси малака ошириш учун хорижга юборилади | Vaqt.uz