add

Эрдўған Путин билан нималар ҳақида гаплашишди?

Кеча 19:269851 дақиқа

Икки давлат раҳбарлари Туркманистонда учрашди.

Эрдўған Путин билан нималар ҳақида гаплашишди?

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғўн Ашхободда бўлиб ўтаётган Халқаро тинчлик ва ишонч форумидаги иштироки доирасида Россия президенти Владимир Путин билан учрашди. Бу ҳақда Туркия давлат раҳбарининг матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Учрашувда Туркия ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, шунингдек, Россия-Украина урушида кенг қамровли тинчликка эришиш бўйича саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди. Туркиянинг бу йўналишдаги тинчлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашни давом эттириши таъкидланди.

Ражам Тойиб Эрдўған Россия-Украина урушини адолатли ва барқарор тинчлик билан якунлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. У ҳар икки томонга амалий фойда келтирадиган соҳаларда тараққиётга эришиш мумкинлигига ишонч билдирди ва биринчи навбатда энергетика объектлари ва портларга нисбатан чекланган ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этиш фойдали бўлиши мумкинлигини қайд этди.

Шунингдек, у Туркиянинг урушни тўхтатишга қаратилган музокаралар жараёнини диққат билан кузатиб бораётганини ва музокараларнинг ҳар қандай форматини ўз ҳудудида ўтказишга тайёрлигини билдирди.

Бундан ташқари, давлат раҳбарлари Фаластин ва Суриядаги сўнгги воқеаларни, шунингдек, Жанубий Кавказда тинчлик ўрнатиш жараёнини муҳокама қилдилар. Европа Иттифоқининг Россия активларини музлатиш тўғрисидаги қарори ҳам кўриб чиқилган бошқа масалалар қаторида эди.

Теглар

Мавзуга оид