Эрон дрони Озарбойжон аэропортига ҳужум қилди

05.03.2026 | 17:031 дақиқа

Расмий Боку жавоб чоралари ҳақида огоҳлантирди.

Эрон дрони Озарбойжон аэропортига ҳужум қилди

​Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат ҳудудига Эрон дронлари томонидан қилинган ҳужумларни қоралади. Бу ҳақда Nur.kz хабар берди.

Қайд этилиштча, ​бугун, 4 март куни Эрон дронларининг Озарбойжонга тушиши билан боғлиқ илк ҳолат маълум бўлган. Тармоқларда Нахичеван шаҳри яқинидаги аэропорт ҳудудида юз берган портлаш видеоси тарқалди.

​Озарбойжон ТИВ ўзининг Инстаграм саҳифасида мамлакат ҳудудига учувчисиз учиш аппаратлари билан берилган зарбалар тафсилотларини очиқлади.

«Битта дрон Нахичавонни аэропорт терминали биносига зарба берди, бошқаси эса Шакарабад қишлоғидаги мактаб биноси яқинига тушди.

​Биз Эрон Ислом Республикаси ҳудудидан амалга оширилган, аэропорт биносига шикаст етказган ва икки нафар тинч аҳоли вакилининг жароҳатланишига сабаб бўлган ушбу дрон ҳужумларини кескин қоралаймиз»,— дейилади хабарда.

​ТИВ Озарбайжон ҳудудига қилинган ҳужумни халқаро ҳуқуқ нормалари ва тамойилларининг бузилиши деб ҳисоблашт ва бу минтақада кескинлик кучайишига хизмат қилишини таъкидлади.

«Биз Эрон Ислом Республикасидан зудлик билан ушбу ҳолат бўйича аниқ тушунтириш беришни, тегишли тергов ўтказишни ва келажакда бундай ҳужумлар қайтарилмаслиги учун зарур чораларни кўришни талаб қиламиз. ​Озарбойжон томони тегишли жавоб чораларини кўриш ёҳуқуқини ўзида сақлаб қолади», — дея қўшимча қилди вазирлик.

​Бундан ташқари, Эроннинг Озарбойжондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган ва у ерда Эрон томонига норозилик нотаси топширилади.

Теглар

Мавзуга оид