add

Эрон валютаси деноминация қилинди: ундан тўртта нол олиб ташланади

Бугун 12:003551 Дақиқа

Қарорга мувофиқ, 10 минг риёл бир риёлга тенглаштирилади.

Эрон валютаси деноминация қилинди: ундан тўртта нол олиб ташланади

Эрон президенти Масъуд Пизишкиён мамлакат валютасини деноминация қилиш ҳақидаги фармонни имзолади ва бу ҳақда Марказий банкни хабардор қилди, дея ёзмоқда Эрон раҳбари маъмурияти.

«Пизишкиён Марказий банкни Марказий банк тўғрисидаги қонуннинг 58-моддаси «а» бандига киритилган ўзгартириш кучга киргани ҳақида хабардор қилди (бу ўзгартириш миллий валютани деноминация қилишни назарда тутади)», - дейилади баёнотда.

Шундай қилиб, миллий валюта тўртта нолини йўқотади — 10 минг риёл бир риёлга тенглаштирилади. Шунингдек, янги валюта бирлиги - қирон жорий этилади, у риёлнинг юздан бирига тенг бўлади. Уч йиллик ўтиш даври режалаштирилган бўлиб, бу даврда мамлакатда икки хил муомала тамойили амал қилади: эски ва янги риаллардан фойдаланишга рухсат берилади.

Деноминация тўғрисидаги қонун лойиҳаси октябр ойи бошида Эрон парламенти томонидан қабул қилинди. 144 депутат ёқлаб овоз берди, 108 нафари қарши чиқди, яна уч нафари бетараф қолди.

Риялни деноминация қилиш режаси илк бор 2019 йилда Эрон ҳукумати томонидан таклиф этилган ва ўшандан бери кўплаб ўзгаришларга учраган. 2024 йилда Пизишкиён 1979-йилги Ислом инқилобидан олдин мамлакатда ишлатилган валюта — риёлни туман деб ўзгартиришни таклиф қилган эди, аммо бу ташаббус рад этилди.

Теглар

Мавзуга оид

Эрон валютаси деноминация қилинди: ундан тўртта нол олиб ташланади | Vaqt.uz