Logo

Эронпараст Ироқ вазири Анқарада битимлар имзоланишини деярли барбод қилди

Гап шундаки, эронпараст қарашлари билан танилган Ироқ транспорт вазири Ваҳб Ҳасаний «Тараққиёт йўли» (Development Road) лойиҳаси бўйича битимни имзолашдан бош тортди.

Эронпараст Ироқ вазири Анқарада битимлар имзоланишини деярли барбод қилди © Anadolu

Анқарада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Ироқ бош вазири Али аз-Зейди ўртасидаги музокаралардан сўнг ҳужжатларни имзолаш маросимида кутилмаган ҳолат юз берди. Бу ҳақда «Yeni Safak» хабар берди.

Гап шундаки, эронпараст қарашлари билан танилган Ироқ транспорт вазири Ваҳб Ҳасаний «Тараққиёт йўли» (Development Road) лойиҳаси бўйича битимни имзолашдан бош тортди. Бу ҳолат жонли эфирда намойиш этилди ва телекамералар томонидан тасвирга олинди.

Бешта битим имзоланиши керак эди. Эрдўған кечикишини пайқаб, Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фиданга мурожаат қилди.

«Бешта эканига ишонч ҳосил қилинг, Ҳоқон, беш битим», — дейди президент.

Вазир ҳужжатни имзоламаганини пайқаган Ироқ бош вазири Али аз-Зейди унга маросимнинг ўзида ҳужжатга имзо қўйишни буюрди. «Нега битим имзоланмади?», дея мурожаат қилди. Вазир эса «Сизга WhatsApp’дан ёзаман», деб жавоб берди. Шундан сўнг Ваҳб Ҳасаний ҳужжатни имзолади ва маросим одатдагидек давом этди. Қолаверса, Али аз-Зейди Туркия президентига буни амалга ошириш бўйича кўрсатма берганини таржимон орқали маълум қилди:

«Президентга айтинг, мен унга имзолашни буюрдим», — дейди бош вазир.

Туркия нашрларининг ёзишича, дастлаб бу воқеа икки томон ўртасида сиёсий келишмовчилик бор деган тахминларга сабаб бўлди. Бироқ кейинчалик маълум бўлишича, вазирнинг имзо қўйишни кечиктириши сиёсий сабаблар билан эмас, балки Ироқ делегацияси ичидаги техник тушунмовчилик туфайли юз берган.

Маълумот учун, «Тараққиёт йўли» лойиҳаси Басрадан Туркия чегарасигача қарийб 1200 километр масофани қамраб олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўғанга нисбатан Анвар Садат сценарийси асосида суиқасд тайёрлангани маълум қилинганди.

Теглар

Мавзуга оид