Эртадан Тошкент – Дубай – Тошкент йўналишидаги рейслар тикланади
Рейслар жадвали эълон қилинди.

Бирлашган Араб Амирликлари авиация расмийларининг хабарномасига мувофиқ, 2026-йил 19-мартдан бошлаб «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Тошкент – Дубай – Тошкент йўналишидаги мунтазам рейсларни тиклайди.
«Аввал бекор қилинган рейслар йўловчилари ўз авиачипталарини авиакомпаниянинг исталган кейинги рейсларига бепул асосда қайта расмийлаштиришлари мумкин», - дейилади Uzbekistan Airways хабарида.
Рейслар қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
➖HY333 — Тошкент 07:15 → Дубай 11:00
➖HY334 — Дубай 12:30 → Тошкент 17:30
Таъкидланишича, минтақадаги жорий вазият муносабати билан парвозлар барча хавфсизлик талаблари ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган янгиланган йўналишлар бўйича амалга оширилмоқда.
Аввалроқ, 16-март куни Тошкентдан Дубайга йўл олган икки авиарейс Дубай халқаро аэропортига қилинган дрон ҳужуми оқибатида ортга қайтарилганди.





