Logo

Фарғонадаги ноқонуний қурилишга ҳам чек қўйилди

Кеча 22:361 дақиқа

Маҳалла аҳли бунинг учун Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага миннатдорлик билдирган.

Фарғонадаги ноқонуний қурилишга ҳам чек қўйилди

Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳридаги Шодиёна кўчасида аҳолини қийнаб келаётган ноқонуний қурилишга чек қўйилди.

Таъкидланишича, бу қурилиш қарийб 5 йил аҳолига ноқулайлик туғдирган. Ҳудуд аҳолисининг эътирозларига қарамай қурилиши давом этган мажмуани бузиш ишлари амалга оширилди.

Маҳалла аҳли бунинг учун Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага миннатдорлик билдирмоқда. Қайд этилишича, ноқонуний қурилишни олдини олиш ишлари айнан Президент администрацияси раҳбарининг аҳолига қулайлик яратиш ва болалар учун ўйин майдончалари барпо этиш бўйича қилган ташаббуси натижасида амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги Қатортол кўчаси ва бозори атрофидаги ноқонуний қурилмалар бузилаётгани ҳақида ёзган эдик. Суд қарори билан бузилаётганлар орасида «Номдор» тамаддихонаси ҳам бор.

Теглар

Мавзуга оид

Фарғонадаги ноқонуний қурилишга ҳам чек қўйилди | Vaqt.uz