Фирибгарлар етказилган зарарни қопламай туриб жазодан озод этилмайди

Бугун 13:552 дақиқа

Ўзбекистонда фирибгарлик ва коррупцияга оид жиноятлар учун жазони кучайтириш таклиф этилмоқда.

Фирибгарлар етказилган зарарни қопламай туриб жазодан озод этилмайди © Oliy Majlis Qonunchilik palatasi

Ўзбекистонда фирибгарлик учун судланган шахслар етказилган зарарни тўлиқ қопламагунига қадар муддатидан олдин шартли равишда озод қилинмаслиги мумкин. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

14 апрел куни бўлиб ўтган парламент мажлисида мазкур ташаббус кенг муҳокама қилинди. Лойиҳага кўра, Жиноят кодексига тегишли ўзгартишлар киритилиб, фирибгарлик ҳамда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳолатларида етказилган зарар қопланмаса, шартли озодликка чиқиш имконияти бекор қилинади.

Чекловлар кимлар учун

Шу билан бирга, ушбу чекловлар пора олиш, пора бериш ёки ушбу жараёнда воситачилик қилиш каби коррупцияга оид жиноятлар учун ҳам татбиқ этилади. Айниқса, такроран ёки хавфли рецидивистлар томонидан содир этилган ҳолатларда жазо чоралари янада қатъийлаштирилади.

Қонун лойиҳаси мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда содир этилган фирибгарлик ва талон-торож жиноятлари учун жавобгарликни ҳам кучайтиришни назарда тутади. Бу орқали давлат мулки ва жамоат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсад қилинган.

Коррупцияга оид жиноятлар

Шунингдек, Жиноят кодексига «коррупцияга оид жиноятлар» тушунчаси киритилиб, 19 турдаги жиноятлар шу тоифага мансуб этилиши белгиланмоқда. Бундан ташқари, коррупция ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш кафолатлари кенгайтирилиб, уларга нисбатан жазо чоралари қўллаш тартиби қатъий тарзда тартибга солинади.

Ёшларда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш ҳам давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланиши режалаштирилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Фирибгарлар етказилган зарарни қопламай туриб жазодан озод этилмайди | Vaqt.uz