add

Газета сўз эркинлигига дахл қилгани учун Пентагонни судга берди

Бугун 12:101442 дақиқа

New York Times нашри Пентагон жорий этган янги қоидаларни сўз эркинлигини чеклаш, журналистларни эса манбалардан узиш деб, Конституцияга зид таомиллар жорий этишда айблаб, судга мурожаат қилди.

Газета сўз эркинлигига дахл қилгани учун Пентагонни судга берди

New York Times нашри АҚШ Мудофаа вазирлиги — Пентагонни сўз ва матбуот эркинлигига зид қоидалар жорий этгани учун судга берди. Газетанинг даъво аризасида Пентагоннинг янги бошқарув қоидалари журналистларнинг манбаларга чиқишини чеклаётгани, уларни мажбуран мослашув аризасига имзо қўйишга мажбурлаётгани ҳамда бу ҳаракатлар АҚШ Конституциясидаги Биринчи тузатишга зид эканини таъкидлади.

NYT ҳимоячилари Пентагон ҳақида маълумот тўпламоқчи бўлган журналистлар энди манбаларга мурожаат қилишдан олдин янги тартибга мажбурий тилхатга имзо қўйиши талаб этилаётганини қайд этди. Газетанинг баёнотига кўра, бу қоидалар уруш вазирлигининг ўз фаолияти юзасидан жавобгарликдан қочиш ва очиқликни чеклашга қаратилган ҳаракатларидир.

NYT раҳбарияти Пентагон матбуотдан узилмаслик сиёсати юритмаётгани, аксинча, таҳлил, очиқлик ва жавобгарликка қарши муҳит яратмоқда, дея танқид қилди. Баёнотда: «Биз сўз эркинлиги ва жамоатчилик манфаатини ҳимоя қилишда доимо қатъий турганмиз, бу сафар ҳам бундан чекинмаймиз», — дея таъкидланди.

Сўнгги йилларда Вашингтондаги аккредитация масалалари борган сари кескинлашиб бормоқда. Аввалроқ Оқ уй АҚШ президенти Доналд Трампнинг матбуот анжуманига Associated Press мухбирига киришни тақиқлагани учун танқид остида қолган эди. Пентагон эса шу йил бошида NBC News, New York Times, NPR ва Politico каби нашрларни ўз биносидаги доимий иш жойларини бўшатишга мажбур қилган.

Октябр ойида эса Пентагонда аккредитациядан ўтган журналистлардан янгиланган бошқарув қоидаларига имзо қўйиш талаб қилинди. Ушбу қоидалар айрим журналистлар фаолиятини жиддий чеклаши мумкинлиги айтилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид