Logo

Германия элчиси Манфред Ҳутерер Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда

Бугун 10:551 дақиқа

Манфред Ҳутерер Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида 2024 йил июль ойидан буён фаолият юритиб келаётган эди.

Германия элчиси Манфред Ҳутерер Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда © TIV

Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Манфред Ҳутерер мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунламоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов элчи билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Манфред Ҳутерернинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида икки давлат ўртасидаги сиёсий мулоқот мустаҳкамланиб, олий даражадаги ташрифлар самарали ташкил этилгани ҳамда кўп қиррали ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани қайд этилди.

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов элчига Ўзбекистон ва Германия муносабатларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, келгуси фаолиятига муваффақият тилади.

Манфред Ҳутерер Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида 2024 йил июл ойидан буён фаолият юритиб келаётган эди.

Унга қадар у Германиянинг Беларусдаги элчиси лавозимида ишлаган. Ўзбекистондаги дипломатик миссияси давомида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор учрашув ва ташаббусларда иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги элчиси 14 йиллик миссиясини якунлагани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид