«Голден Ҳоусе» устидан 74 та шикоят келиб тушди – Рақобат қўмитаси

Бугун 13:152 дақиқа

Қурилиш компаниясига қарши кўплаб шикоятлар ортидан фуқаролар фойдасига 1,12 миллиард сўм қайта ҳисоблаб берилди.

«Голден Ҳоусе» устидан 74 та шикоят келиб тушди – Рақобат қўмитаси © vaqt.uz

2025–2026 йиллар давомида Рақобат қўмитасига «Golden House Property Group» фаолияти юзасидан жами 74 та мурожаат келиб тушди.

Уларнинг 54 таси бўйича қурувчи ва харидор ўртасидаги низолар судгача медиация ёки ўзаро келишув орқали ҳал этилган.

Натижада истеъмолчилар фойдасига жами 1,12 миллиард сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Ўтган йилги шикоятлар

2025 йилда компания фаолиятидан норози бўлган 40 нафар фуқаро мурожаат қилган. Уларнинг 35 таси ижобий ҳал этилган.

Жумладан, 31 ҳолатда томонлар келишувга эришган, яна 4 нафар фуқаро фойдасига молиявий қайта ҳисоб-китоб амалга оширилган.

2026 йилнинг биринчи чорагида эса 34 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 19 таси қаноатлантирилган.

5 та ҳолат бўйича иш қўзғатилган, яна 10 та мурожаат юзасидан тегишли ташкилотлар жалб этилган ҳолда текширув тайинланган.

Қўмита маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда қурилиш соҳаси, хусусан мазкур компания бўйича шикоятлар сони ортиб бормоқда.

Қурилиш компаниялари билан боғлиқ муаммолар

Шу муносабат билан барча қурилиш компанияларига шартномаларда аниқ ва реал муддатларни белгилаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини чекламаслик бўйича огоҳлантириш берилган.

Маълумот учун, 2023 йилда қўмитага 19 мингта, 2024 йилда 28 мингдан ортиқ, 2025 йилда эса қарийб 54 мингта мурожаат келиб тушган.

Бундан ташқари, 2025 йил октябр ойида қўмита «Golden House»га истеъмолчилар ҳуқуқларини бузган шартлар учун огоҳлантириш берган.

Жумладан, шартномани бекор қилган харидорга 10 фоиз, шикоят қилгани учун яна 10 фоиз жарима қўллаш амалиёти қайд этилган.

Теглар

Мавзуга оид