Logo

Гўшт сезиларли қимматлади: 2025 йилда Ўзбекистонда нархлар қандай ўзгарди?

01.01.2026 | 12:202 дақиқа

Ўтган йили инфляция 7,3 фоизгача пасайиб, мамлакат учун энг паст даражага тушди. Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари орасида гўшт нархи йил давомида энг кўп ошди.

Гўшт сезиларли қимматлади: 2025 йилда Ўзбекистонда нархлар қандай ўзгарди?

Ўзбекистонда 2025 йил инфляция кўрсаткичи рекорд даражада пасайиб, 7,3 фоизни ташкил қилди. Декабр ойининг ўзида истеъмол нархлари индекси 0,9 фоиз бўлди. 

Сўнгги 10 йилдаги энг юқори инфляция 2017 йилда кузатилганди — 18,8 фоиз. 2024 йилда инфляция 9,8 фоиз бўлганди. 

photo_2026-01-01_11-36-57

2025 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари йиллик ҳисобда 5,5 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 5,1 фоизга ва хизматлар 13,9 фоиз қимматлади. 

Асосий озиқ-овқатлар нархлари қуйидагича кўтарилди: 

Қўй гўшти — 26,9 фоиз;

Суяксиз мол гўшти — 25 фоиз;

Суякли мол гўшти — 23,9 фоиз;

Пахта ёғи — 17,7 фоиз;

Тухум — 14,5 фоиз;

Сут — 5,7 фоиз;

Нон — 1,6 фоиз.

Йил давомида нархи пасайган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари гуруч (16,6 фоиз), шакар (4,8 фоиз) ва кунгабоқар ёғи (12,7 фоиз) бўлди. 

Бундан ташқари, тармоқ газ нархи 39,2 фоизга, совуқ сув таъминоти ва канализация хизматлари 35,1 фоизга, маиший чиқиндиларни олиб кетиш 32,5 фоизга, суюлтирилган газ 25 фоизга, электр энергияси 18,8 фоизга ошди. 

Иссиқ сув таъминоти ва иситиш хизматлари эса мос равишда 11,9 фоиз ва 11,5 фоизга қимматлади. Бензин нархи 11,9 фоизга, пропан нархи 10,5 фоизга кўтарилди.

Таълим соҳасида ҳам нархлар ўсиши кузатилди. Йил давомида репититорлик хизматлари ва чет тилларида ўқиш курслари 6,6 фоизга қимматлади. Мактабгача таълим хизматлари нархлари 17 фоизга ошди. Олий таълимдаги нархлар ўзгаришсиз қолган. 

Марказий банкнинг асосий мақсади нархлар барқарорлигини таъминлаш ва 5 фоизлик инфляцион таргетга эришиш ҳисобланади. 

Айни пайтдаги кутилмаларга кўра, 5 фоизлик инфляция 2027 йилнинг охирида бўлади. Бироқ, инфляцион таргетга эришиш муддати бир неча йилдан бери чўзиб келинмоқда ва бу жараён яна давом этиши мумкин. 

2026 йилда нархлар ўсиши 6,5 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?
Кеча 17:37

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?

Ўзбекистон тўқимачилик саноати сўнгги йилларда хом ашё экспортидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш йўлида сезиларли натижаларга эришди. Бироқ экспорт ҳажмини ошириш, айниқса, АҚШ, Европа Иттифоқи каби йирик бозорларга чиқиш осон кечмаяпти. Россия–Украина уруши ортидан халқаро юк ташиш йўналишларида юзага келган мураккабликлар, транспорт харажатлари ва етказиб бериш муддатлари билан боғлиқ ноаниқликлар ўзбек экспортчилари олдига янги вазифаларни қўймоқда. Шундай шароитда Ўзбекистон маҳсулотлари Америка бозорида ўз ўрнини топа оладими? Бунинг учун нималарни ўзгартириш керак? Тўқимачилик соҳасида 11 йиллик тажрибага эга, ҳозирда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида тўқимачилик савдоси кўпригини қураётган тадбиркор Камолхон Касимовнинг фикрлари ва амалий тажрибаси асосида ушбу саволларга жавоб изладик.