add

Гуржистонга бормоқчи бўлган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Кеча 17:252391 дақиқа

2026 йил 1 январдан Гуржистонга борадиган барча чет эл фуқаролари мажбурий тиббий суғуртага эга бўлиши шарт.

Гуржистонга бормоқчи бўлган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Uzbekistan Airways маълум қилишича, 2026 йил 1 январдан бошлаб Гуржистонга кирувчи барча чет эл фуқаролари мамлакатда бўлиш муддатининг бутун даврини қамраб олган тиббий суғурта полисига эга бўлиши шарт. Бундай полисга эга бўлмаган сайёҳлар 300 лари (тахминан 1,3 млн сўм) миқдорида жарима тўлайди. Суғурта ҳужжати инглиз ёки грузин тилида расмийлаштирилган бўлиши ва мамлакатда қолишнинг тўлиқ муддати учун амал қилиши кераклиги қайд этилган.

Янги талабларга мувофиқ:

  • Шошилинч амбулатор хизматлар учун камида 5 минг АҚШ доллари;

  • Стационар даволаниш ва фавқулодда ҳолатлар, жумладан, эвакуация ва репатриация учун эса камида 30 минг АҚШ долларлик суғурта қоплами белгиланади.

Гуржистоннинг тоғли ҳудудларига борадиган саёҳатчилар учун эса алоҳида талаблар қўлланилиши айтилган.

Авиакомпания маълумотида таъкидланишича, суғурта ҳужжати доим ёнингизда бўлиши шарт. У мобил қурилмада электрон кўринишда ёки чоп этилган ҳолда тақдим этилиши мумкин. Полис мамлакатга киришда ҳам, ички ҳудудлардаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳам сўралиши мумкин.

Uzbekistan Airways йўловчиларга сафар пайтида ортиқча муаммолар юзага келмаслиги учун барча зарур ҳужжатларни олдиндан тайёрлаб қўйишни тавсия қилди.

Теглар

Мавзуга оид