add

Ҳафта ичида Ўзбекистонда ҳаво кескин совуши кутилмоқда

Кеча 08:184211

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 3–6 ноябр кунлари мамлакатнинг кўпчилик ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда эса қор кузатилиши кутилмоқда.

Ҳафта ичида Ўзбекистонда ҳаво кескин совуши кутилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 3 ноябр куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +0…+5, кундузи +7…+12 даража бўлади. 4–6 ноябр кунлари ҳарорат 0…–5° гача пасайиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида 4 ноябр куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +4…+9, кундузи +13…+18, кейинчалик –2…+3° ва +8…+15 даража оралиғида бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида 3 ноябр кечга томон ва 4 ноябрда ёмғир ёғади, кейин 5–6 ноябрда ҳаво очилиб, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси +6…+11, кундузи +13…+18, кейин –2…+3 ва +8…+13 даража оралиғида бўлиши кутилмоқда.

Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида 3–4 ноябр кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси +6…+11, кундузи +17…+22, кейинги икки кунда 0…+5 ва +12…+17 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 4 ноябрда ёмғир ёғиши мумкин, 5 ноябрда айрим ҳудудларда туман тушиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси +6…+11, кундузи +15…+20, кейинги кунларда –2…+3 ва +8…+13 даража оралиғида бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 3–5 ноябр кунлари ёмғир ёки қор ёғиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечаси 0…+5, кундузи +5…+12, кейинги кунларда –8…–3 ва –3…+2 даража оралиғида бўлади.

Мутасаддилар 4–6 ноябрь кунлари айрим вилоятларда шамол тезлиги сониясига 12 метргача кучайиши, шунингдек, туман ва нам ҳаво сабабли ҳаракатда эҳтиёткорлик зарурлигини эслатмоқда.

Теглар

Мавзуга оид