Ҳафталик нархлар: гўшт ва мева қимматлашмоқда, сабзавотлар эса тушяпти

VAQT.UZ Марказий банк маълумотлари асосида энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳафталик нархларидаги ўзгаришларни мунтазам таҳлил қилиб боради.

Ҳафталик нархлар: гўшт ва мева қимматлашмоқда, сабзавотлар эса тушяпти

Марказий банкнинг «narxtahlil.uz» платформасида эълон қилинган маълумотлар озиқ-овқат бозорида аввалги ҳафталарда шаклланган тенденциялар сақланиб қолаётганини кўрсатди.

13 май ҳолатида гўшт маҳсулотларида нарх ўсиши кузатилган бўлса, 20 майга келиб ҳам ушбу тенденция давом этди. Шу билан бирга, баҳорги ҳосил таъсири сабзавотлар сегментида янада кучайди. Айниқса, помидор, бақлажон ва булғор қалампирида кескин арзонлашиш қайд этилди. Мевалар сегментида эса ўтган ҳафтада бошланган ўсиш айрим маҳсулотларда яна тезлашди.

Асосий маҳсулотлар

Ёғ маҳсулотларида барқарорлик сақланиб қолмоқда. Кунгабоқар ёғи нархи ўзгармасдан 21 минг 518 сўмни ташкил қилди. Пахта ёғи эса бироз пасайиб, 20 минг 283 сўмга тушди. Бу сегментда таклиф ва талаб ўртасидаги мувозанат ҳозирча сақланаётганини кўрсатмоқда.

Ун маҳсулотларида эса аввалги ҳафтада кузатилган инфляцион босим бироз юмшагандек кўринмоқда. Биринчи нав ун 0,1 фоизга арзонлаб, 6 минг 272 сўмга тушди. Олий нав ун ҳам худди шундай даражада пасайиб, 9 a 393 сўмни ташкил қилди.

Гўшт маҳсулотларида нархлар юқори даражада сақланиб қолмоқда. Ўтган ҳафта мол гўшти 0,5 фоизга қимматлашган бўлса, бу ҳафта ўсиш 0,8 фоизга етди ва маҳсулот 121 минг 40 сўмни ташкил қилди. Қўй гўшти ҳам кетма-кет иккинчи ҳафта ўсишни қайд этиб, 132 минг 379 сўмгача кўтарилди.

Ўтган ҳафта улгуржи бозорда ҳам қўй гўшти нархи ошгани кузатилган эди. Бу ҳафта чакана бозордаги юқори нарх босими сақланиб қолмоқда. Мол гўштида эса улгуржи сегмент нисбатан барқарор бўлиб турган бир пайтда, чакана нархлар ўсишда давом этмоқда.

Тухум бозорида ҳам ўсиш тезлашди. Агар ўтган ҳафта маҳсулот атиги 0,1 фоизга қимматлашган бўлса, бу ҳафта ўсиш 1,4 фоизни ташкил қилди ва нарх 11 минг 710 сўмга етди. Товуқ гўшти эса деярли ўзгаришсиз қолди.

Сут маҳсулотларида пасайиш тенденцияси сақланиб қолмоқда. Янги соғилган сут 0,4 фоизга арзонлаб, 7 минг 849 сўмга тушди. Гуруч ва шакарда ҳам пасайиш ёки барқарорлик сақланди.

Mahsulot

13.05.2026 (so‘m)

20.05.2026 (so‘m)

O‘zgarish

Paxta yog‘i (1 litr)

20 289

20 283

0%

Kungaboqar yog‘i  (1 litr)

21 514

21 518

0 %

Un (1-nav)

6 279

6 272

-0,1 %

Mol go‘shti (1 kg)

120 106

121 040

+0,8 %

Qo‘y go‘shti (1 kg)

131 595

132 379

+0,6 %

Tuxum 

11 546

11 710

+1,4 %


Сабзавотлар

Сабзавот бозорида баҳорги арзонлашиш янада кучайди. Ўтган ҳафта булғор қалампири 22,8 фоизга арзонлашган бўлса, бу ҳафта ҳам маҳсулот нархи кескин тушишни давом эттириб, яна 18,1 фоизга пасайди.

Помидор нархи ҳам кетма-кет иккинчи ҳафта юқори суръатда тушмоқда. Агар ўтган ҳафта маҳсулот 22 фоизга арзонлаган бўлса, бу ҳафта яна 16,2 фоизга пасайиб, 13 минг 708 сўмни ташкил қилди. Бақлажонда ҳам кучли пасайиш сақланиб қолди — маҳсулот бир ҳафтада 13,3 фоизга арзонлади.

Бодринг нархи ҳам арзонлашишни давом эттирмоқда. Ўтган ҳафта маҳсулот 13,5 фоизга тушган бўлса, бу ҳафта яна 4,6 фоизга арзонлади ва 7 минг 491 сўмга етди. 

Картошка, пиёз ва карамда ҳам арзонлашиш давом этди. Картошка нархи бир ҳафтада 1,3 фоизга пасайиб, 6 497 сўмни ташкил қилди. Пиёз 1,1 фоизга арзонлаб, 2 246 сўмга тушди. Карам ҳам 2,4 фоизга пасайиб, 4  минг сўмга етди.

Сабзида эса аксинча енгил ўсиш кузатилди. Маҳсулот нархи 0,3 фоизга ошиб, 3 минг 591 сўмни ташкил қилди. Бу айрим сабзавотларда янги ҳосил ҳажми ҳали тўлиқ шаклланмаганини кўрсатиши мумкин.

Mahsulot

13.05.2026 (so‘m)

6.05.2026

(so‘m)

O‘zgarish

Kartoshka (1 kg)

6 582

6 497

-1,3%

Piyoz (1 kg)

2 272

2 246

-1,1%

Sabzi (1 kg)

3 582

3 591

+0,3%

Pomidor (1 kg)

16 354

13 708

-16,2%

Bodring (1 kg)

7 852

7 491

-4,6%

Bulg’or qalampiri (1 kg)

22 062

18 067

-18,1%

Мевалар

Мевалар сегментида ўсиш тенденцияси сақланиб қолмоқда. Ўтган ҳафта узум нархи 6,2 фоизга қимматлашган бўлса, бу ҳафта ўсиш суръати яна тезлашиб, 13,8 фоизни ташкил қилди. Натижада маҳсулот нархи 31 минг 108 сўмга етди.

Лимон ҳам кетма-кет иккинчи ҳафта ўсишни қайд этди. Агар ўтган ҳафта маҳсулот 1,9 фоизга қимматлашган бўлса, бу ҳафта ўсиш 0,9 фоизни ташкил қилди ва нарх 48 минг 116 сўмга етди.

Олма нархи ҳам ўсишда давом этмоқда. Ўтган ҳафта маҳсулот 1,1 фоизга қимматлашган бўлса, бу ҳафта яна 0,7 фоизга ошиб, 16 минг 351 сўмни ташкил қилди.

Нокда эса аксинча пасайиш тенденцияси сақланиб қолмоқда. Ўтган ҳафта маҳсулот 0,7 фоизга арзонлаган бўлса, бу ҳафта пасайиш 1 фоизга етди ва нарх 21 минг 378 сўмга тушди.

Mahsulot

13.05.2026
(so‘m)

6.05.2026

(so‘m)

O‘zgarish

Olma (1 kg)

16 351

16 240

+0,7 %

Nok (1 kg)

21 589

21 378

-1 %

Limon (1 kg)

47 685

48 116

+0,9 %

Uzum (1 kg)

27 327

31 108

+13,8 %

Ҳозирги ҳолат озиқ-овқат бозорида мавсумий омиллар таъсири янада кучайиб бораётганини кўрсатмоқда. Сабзавотларда янги ҳосил таклифи ортиши нархларни кескин пасайтирмоқда. Айниқса, помидор, бодринг ва булғор қалампирида кетма-кет икки ҳафта давомида юқори суръатда арзонлашиш кузатилди.

Шу билан бирга, гўшт маҳсулотларида юқори нарх босими ҳали ҳам сақланиб қолмоқда. Мол ва қўй гўштида ўсиш суръати кетма-кет иккинчи ҳафта давом этмоқда. Мевалар сегментида ҳам айрим маҳсулотлар, хусусан узум ва лимонда қимматлашиш тезлашгани кузатилди. Бу эса бозорда мавсумий арзонлашиш барча маҳсулотларга бир хил таъсир қилмаётганини кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 6-13-май ҳолатдаги нархларни таҳлил қилган эдик.

Теглар

Маҳлиё Ҳамидова

Маҳлиё ҲамидоваМақолалар сони: 135

Барчаси

Мавзуга оид