Ҳамёнингизда нақд пул борми?

Охирги марта қачон нақд пулда тўлов қилганингизни эслай оласизми? Агар йўқ бўлса – сиз аллақачон финтеч оламидамисиз.

Бугун биз нақд пулдан воз кечиб, карта, QR ва рақамли тизимларга ўтаётган даврда яшаяпмиз. VAQT.UZ’нинг янги лойиҳасида айнан шу инқилобий ўзгаришлар ҳақида гаплашдик.

Меҳмонимиз АТТО директори Даврон Шоёқубов. Суҳбатда АТТО қандай қилиб бутун транспорт тизимини эгаллагани, нега банк карталари транспортда асосий воситага айланаётгани, пилот лойиҳа бўлган масжидлар ва эҳсон қутиларидаги валидаторлар қанчалик ўзини оқлаши мумкинлиги, шунингдек, 2030-йилда нақд пул бутунлай йўқолиши ҳақидаги прогнозлар тўғрисида гаплашдик.

АТТО энди фақат автобус эмас – бу парковкалар, истироҳат боғлари, чипталар ва ҳатто eSIM демакдир.

Суҳбатни тўлиқ ҳолда VAQt.UZнинг YouTube каналида томоша қилинг.

Теглар

Феруза Нажмиддинова

Феруза НажмиддиноваМақолалар сони: 14

Барчаси

Мавзуга оид

Ҳамёнингизда нақд пул борми? | Vaqt.uz