add

Ҳаво ифлосланиши келаси ҳафта охиригача сақланиб қолади — Ўзгидромет

Кеча 20:452131 Дақиқа

Ўзгидромет янгиланган синоптик маълумотларга кўра, об-ҳаводаги инверсия ҳолати келгуси ҳафта охиригача сақланиб туришини маълум қилди.

Ҳаво ифлосланиши келаси ҳафта охиригача сақланиб қолади — Ўзгидромет

24 ноябрдан кейин ортга чекиниши кутилган об-ҳаводаги инверсия жараёни келгуси ҳафта охиригача сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги.

Қайд этилишича, янгиланган прогнозларга кўра, ҳаво қатламларининг аралашишига тўсқинлик қилаётган об-ҳаво шароити келаётган ҳафтанинг охиригача сақланиб туриши мумкин.

Ўзгидрометга кўра, бу даврда ҳаво сифати нобарқарор бўлиши табиий ҳол бўлиб, кўрсаткичлар кун давомида ўзгариб туради. Ҳаво сифатининг яхшиланиши ҳаво массаларининг алмашиши, шамолнинг кучайиши ёки ёғингарчилик тушиши билан боғлиқ бўлади.

«Таъкидлаш жоизки, кузатилаётган ҳолат – табиий, вақтинчалик ва мавсумий жараён. Ваколатли давлат органлари вазиятни доимий кузатиб бормоқда ва зарурат туғилганда тезкор чоралар кўрмоқда», дейилади Ўзгидромет хабарида.

Маълумот ўрнида, 23 ноябр куни соат 09:00 ҳолатида Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 181 мкг/м3 ни ташкил этди. Бу рухсат этилган меъёрлардан (60 мкг/м3) 3 марта ошган дегани.

Теглар

Мавзуга оид

Ҳаво ифлосланиши келаси ҳафта охиригача сақланиб қолади — Ўзгидромет | Vaqt.uz