
Ҳайдовчилар учун мажбурий суғурта 4 баробар ошади: бу заруратми ёки янги муаммо?
28.07.2025 | 20:0069915
2026 йилдан мажбурий автосуғурта нархлари сезиларли даражада ошиши кутилмоқда. Бу борада автотранспорт эгаларининг муносабати қандай? Ҳукумат қандай мақсадни кўзлаган? Экспертлар нима демоқда? Vaqt.uz шу мавзу бўйича асосий маълумотларни тўплаб чиқди.

Янги тарифлар ҳақида
2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда автомобил эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси (мажбурий автосуғурта) нархи тўрт баробарга оширилади. Аввалги нархлар ҳозирги нархларга солиштирилганда сезиларли кўтарилган. Хусусан:
- Ҳудудларда енгил автомобиллар учун полис нархи 40 минг сўмдан 160 минг сўмгача (4 баробар) ошади;
- Тошкент шаҳри ва вилоятида эса 56 минг сўмдан 192 минг сўмга етади (ошириш — 3,43 баробар);
- Юк автомобиллари учун ҳам нархлар ҳудудларда 48 минг сўмдан 280 минг сўмга (5,83 баробарга) оширилади, Тошкент ҳудудида эса 67,2 минг сўмдан 336 минг сўмга чиқади (ошиш 5 баробар);
- Хорижий давлатлардан вақтинча кириб келган транспорт воситалари учун нарх ҳозирги 140 минг сўмдан 560 минг сўмга (4 баробар) оширилади.
- Суғурта тарифлари ва мукофотлари янгиланди ва бозор шароитларига мослаштирилди;
- Ҳайдовчилар сони асосида чекланган ёки чекланмаган суғурта полисларини расмийлаштириш мумкин бўлади;
- Суғурта билан боғлиқ даъволар ва низоларни кўриб чиқиш тартиби аниқ белгиланди;
- Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси энди фуқароларга маслаҳат бериш ва ЙТҲ ҳолатларида ҳужжатларни расмийлаштириш хизматларини ҳам кўрсатади;
- Мажбурий суғурта бўйича маълумот алмашинуви тизими давлат идоралари ўртасида йўлга қўйилади;
- 2026 йил 1 апрелдан Ягона суғурта биллинг тизими жорий этилиб, полислар бўйича тушумлар ягона марказ орқали юритилади;
- Суғурталанмаган фуқароларга нисбатан маъмурий жавобгарлик механизмлари кучайтирилади.
Tранспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича зарарлик даражаси 1-июл холатига.
Суғурта соҳасида 10 йиллик тажрибага эга суғуртачи Жаҳонгир Яқубовнинг ёзишича, йўл транспорт ҳодисаси оқибатида суғурта компанияларига ушбу уч ҳудуд энг хавфли зарарлиликда деб ҳисобланмоқда:
- Тошкент вилояти — 114.3 фоиз;
- Тошкент шаҳри — 90.1 фоиз
- Қорақалпоғистон Респубуликаси — 87.5 фоиз.
- Infinity Insurance АЖ — 299 фоиз;
- Kapital Sugʻurta АЖ — 230 фоиз;
- Ishonch sugʻurta kompaniyasi АЖ ҚК - 139%





