add

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида келгуси йилдан «Киберҳуқуқ» йўналиши очилади

Президентнинг тегишли фармони билан прокуратура соҳасини рақамлаштириш жараёни такомиллаштрилади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида келгуси йилдан «Киберҳуқуқ» йўналиши очилади

Президентнинг тегишли фармонига кўра, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида 2026/2027 ўқув йилидан ҳар йилги қабул параметрлари (квоталари) доирасида кундузги таълим шаклида ўқиш муддати 4 йилни ташкил этадиган «Киберҳуқуқ» бакалавриат таълим йўналиши жорий этилади.

Бундан ташқари, «E-tergov» ахборот тизими жорий этилиб, унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

жиноят иши юритувининг барча босқичларини электрон шаклга ўтказиш;

суд экспертизасини онлайн режимда тайинлаш;

моддий зарарни ҳисобга олиш ва ундириш жараёнларини мониторинг қилиш.

Ушбу фармон ҳамда Стратегиядаги вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш учун Бош прокуратуранинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси негизида Бош прокуратуранинг Рақамли технологиялар маркази ташкил этилади.

Аввалроқ «Raqamli prokuror» ахборот тизимлари комплекси жорий қилиниши ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида келгуси йилдан «Киберҳуқуқ» йўналиши очилади | Vaqt.uz