add

Hyundai Rotem Ўзбекистонга илк юқори тезликдаги поездларни жўнатди

Бу тезюрар поезд Тошкент–Урганч–Хива йўналишида йўлга қўйилади ва юқори тезлик туфайли йўлга кетадиган вақт 14 соатдан 7,5 соатгача қисқариши кутилмоқда.

Hyundai Rotem Ўзбекистонга илк юқори тезликдаги поездларни жўнатди

Жанубий Кореянинг Чангвон шаҳридаги Масан портида Ўзбекистон учун ишлаб чиқарилган ва «Жалолиддин Мангуберди» номи берилган Hyundai Rotem тезюрар йўловчи поездларининг биринчи партияси расмий тарзда жўнатилди.

Тадбирда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация, Корея ҳукуматининг вакиллари ва Hyundai Rotem компанияси раҳбарлари иштирок этди. Мазкур лойиҳа икки мамлакат ўртасидаги транспорт соҳасидаги стратегик шерикликнинг янги босқичга кўтарилаётганини намоён этди.

«Жалолиддин Мангуберди» номи берилган янги тезюрар поездлар Hyundai Rotem ва «Ўзбекистон темир йўллари» ўртасида 2024 йил июн ойида имзоланган 200 млн долларлик шартнома доирасида ишлаб чиқарилмоқда. Бу келишув мамлакатнинг темир йўл инфратузилмасини модернизация қилиш, йўловчи ташиш тизимини тезкор ва қулай йўналишга айлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг муҳим қисми ҳисобланади.

Hyundai rotem 01

Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, янги поездлар Ўзбекистонда ички туризм, регионлар ўртасидаги қатнов ва иқтисодий фаолликни рағбатлантиришда катта аҳамият касб этади. Юқори тезликдаги ҳаракат натижасида Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби йирик шаҳарлар ўртасида саёҳат вақти сезиларли қисқариши кутилмоқда. Шу билан бирга, янги парк мамлакатда энергия тежамкор локомотивлар стандартини жорий этиб, эксплуатация харажатларини камайтиришга хизмат қилади.

Hyundai rotem 02

Илк тезюрар поезд Тошкент–Урганч–Хива йўналишида йўлга қўйилади ва юқори тезлик туфайли йўлга кетадиган вақт 14 соатдан 7,5 соатгача қисқариши кутилмоқда.

Hyundai Rotem ва «Ўзбекистон темир йўллари» ўртасидаги ҳамкорлик келгусида яна кенгайиши мумкин. Компания мутахассисларининг таъкидлашича, кейинги партиялар бўйича ишлаб чиқариш ишлари жадал суръатда давом этмоқда ва режага мувофиқ 2026 йилда Ўзбекистонга тўлиқ етказиб берилиши кўзда тутилган.

Теглар

Мавзуга оид