Ижро этувчи ҳокимият органларида қоғоз сарфи учун чеклов жорий қилинади

Бугун 11:201 дақиқа

Идораларда харажатлар сметасини тузиш жараёнида қоғоз, сиёҳ, принтер ва нусха кўчириш ускуналарини харид қилиш харажатлари миқдори ҳар йили 15 фоизга камайтирилган ҳолда режалаштирилади.

Ижро этувчи ҳокимият органларида қоғоз сарфи учун чеклов жорий қилинади

Ўзбекситондаги давлат идораларида қоғозсиз иш юритишга ўтиш жараёни жадаллаштирилади. Бу ҳақда кеча, 18-март куни «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026-йил 1-июнга қадар ишлатилган қоғозларни йиғиш учун махсус чиқинди қути (контейнер)лари ташкил этилади ва уларни қайта ишлаш корхоналарига етказиш тизими йўлга қўйилади. Шунингдек, ҳар бир таркибий бўлинмадаги ходимлар сони, иш ҳажми ва ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, қоғоз сарфи учун чеклов жорий қилинади.

2026-йил 1-майдан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида келгуси 5 йилда харажатлар сметасини тузиш жараёнида қоғоз, сиёҳ, принтер ва нусха кўчириш ускуналарини харид қилиш харажатлари миқдори ҳар йили 15 фоизга камайтирилган ҳолда режалаштирилади.

Шу билан бирга, принтерлардан марказлашган ҳолда умумий фойдаланиш тизими жорий қилинади. Бунда умумий фойдаланишдаги очиқ офисда фаолият юритувчи ҳар 20 нафар ходим учун 1 дона принтер ажратилади.

Ҳар ойда 1 маротаба «Қоғозсиз бир кун» экоакцияси ўтказилади.

Теглар

Мавзуга оид