Инфляция ошиб бораверса, ижобий ўзгариш сезилмайди – президент

Шавкат Мирзиёев жорий йилда инфляцияни 6,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш учун маҳаллий маҳсулотлар таклифини кўпайтириб, нархини арзонлаштириш шартлигини айтди.

Инфляция ошиб бораверса, ижобий ўзгариш сезилмайди – президент © Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда инфляция импорти ички нарх-навога 1 фоизгача қўшимча босимни юзага келтирмоқда. Бу ҳақда бугун, 24-апрел куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган биринчи чорак кўрсаткичларини тармоқ ва ҳудудлар кесимида танқидий таҳлил қилиш ва йилнинг қолган даврида қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

«Қанча ҳаракат қилиб, иқтисодиётни ўстирмайлик, агар инфляция ҳам ошиб бораверса, аҳоли ва тадбиркорлар ҳаётида ижобий ўзгариш сезилмайди. Чунки товар, иш ва хизматлар нархининг ошиши кўпайган даромадни қадрсизлантиради», – деди президент.

Нефт нархи ошишининг таъсири

Йил бошидан дунёда нефт нархи 40 фоизга ошди. Рўй бераётган зиддиятлар оқибатида қулай логистика коридорларини ўзгартиришга тўғри келмоқда. Бу маҳаллий маҳсулотларнинг экспортида ҳам, асосий истеъмол товарларининг импортида ҳам ташиш харажатларини 25-30 фоизга оширмоқда.

Инфляция импорти ички нарх-навога 1 фоизгача қўшимча босимни юзага келтирмоқда.

Мутасаддилар ва ҳокимларга топшириқ

Шундай бўлса-да, ташқи босимни баҳона қилиб, инфляция бўйича ишларни ўз ҳолига ташлаб қўймаслик лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

«Барча раҳбарлар катта ҳарфлар билан ёзиб олсин: инфляцияга таъсир қиладиган истеъмол саватидаги маҳсулот ва хизматларнинг 70 фоизи ўзимизники», – деди давлат раҳбари.

Мутасаддилар ва ҳокимларга жорий йилда инфляцияни 6,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш учун маҳаллий маҳсулотлар таклифини кўпайтириб, нархини арзонлаштириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Теглар

Мавзуга оид