«Instagram» ёзишмалардаги хавфсизлик учун «WhatsApp»ни тавсия қилмоқда

«Instagram» шахсий ёзишмалардаги шифрлашини тўхтатади — энди хабарларни учинчи шахслар ёки платформа модерацияси кўра олиши мумкин.

«Instagram» ёзишмалардаги хавфсизлик учун «WhatsApp»ни тавсия қилмоқда

«Instagram» 2026-йил 8-майдан бошлаб шахсий хабарларни «бошидан охиригача» шифрлашни (E2EE) қўллаб-қувватлашни тўхтатади. Бу ҳақда «The Werge» нашри Мета вакили Дина Эл-Кассаби Люсга таяниб хабар берди.

Компания баёнотига кўра, ушбу функциядан жуда оз фойдаланувчи фойдалангани сабабли уни бекор қилишга қарор қилинган. «Шифрлашни афзал кўрадиганлар осонгина «WhatsApp»га ўтишлари мумкин», — дея қўшимча қилган Мета вакили.

Фойдаланувчилар учун огоҳлантириш

«Instagram» маъмуряти аллақачон мазкур ўзгаришдан таъсирланадиган чат эгаларини хабардор қилишни бошлади. Фойдаланувчиларга шифрланган ёзишмалардаги медиафайллар ва хабарларни йўқотиб қўймаслик учун уларни олдиндан юклаб олиш тавсия этилмоқда. Шунингдек, маълумотларни сақлаб қолиш учун иловани сўнгги версиягача янгилаш талаб этилиши мумкин.

Хавфсизлик масалалари

Экспертлар мазкур функция бекор қилиниши билан ёзишмалар махфийлиги даражаси пасайишидан хавотирда. Бу хабарларнинг учинчи шахслар ёки платформа модерацияси томонидан кўрилиши эҳтимолини оширади.

Теглар

Мавзуга оид