Logo

Ипак йўли банкда энг катта пасайиш: банкларнинг фаоллик индекси элон қилинди

Бугун 21:413 дақиқа

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази йилнинг иккинчи чораги якунлари бўйича Банклар фаоллик индексини эълон қилди. Рейтингда Ипак Йўли банк 4 поғонага тушиб, йирик банклар орасида энг катта пасайишни қайд этди, Ипотека банк эса энг юқори ўсишни намойиш қилган

Ипак йўли банкда энг катта пасайиш: банкларнинг фаоллик индекси элон қилинди © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) 2026 йилнинг иккинчи чораги якунлари бўйича «Банклар фаоллик индекси» эълон қилди.

Банклар рейтингида 34 та тижорат банк кўрсаткичларини 20 та банк йирик банклар, 14 таси эса кичик банклар гуруҳига ажратилган.

Банк активлари

Апрель-июнь ойлари давомида банк тизими активлари 984,4 трлн сўмга етиб, ўтган йилга нисбатан 19% га ошди. Мажбуриятлар ҳажми эса18,4% га ўсиб, 838,8 трлн сўмни ташкил этди.

Жами активларнинг 62,7 фоизи ва кредит портфелининг эса 66,1 фоизи давлат иштирокидаги 9 та банк ҳиссасига тўғри келади.

Депозитлар кредитлардан тезроқ ўсди

Бир йилда кредитлар ҳажми 12%га, депозитлар эса 33%га ошди. Хусусий банкларда кредит портфелининг депозитлар билан таъминланганлик даражаси юқорироқ.

Масалан, давлат банкларида ҳар 100 сўмлик кредитга 57 сўм депозит жалб қилинган бўлса, хусусий банкларда кўрсаткич 103 сўмни ташкил қилган.

1

Даромадлилик ва лидвидлик

Таҳлилларга кўра, банк секторида соф фойда 66,7 фоизга ўсиб, 8,5 трлн сўмга етди. Бунда банк тизими фоизсиз маржасининг 2,5 баробарга ошиб, 15,8 трлн сўмни ташкил этгани кўпроқ таъсир қилган. Шунингдек:

●     активлар рентабеллиги (РОА) 1,9% дан 2,4% га;

●     капитал рентабеллиги (РОЭ) 10,3% дан 14,5% га;

●     юқори ликвидли активлар улуши 4,2% га ошиб, 21,6% ни ташкил этди.

Иккинчи чоракда кредит портфели яхшиланиб, муаммоли кредитлар улуши 4,1 фоиздан 3,7 фоизгача пасайган.

Банк операцияларининг долларлашув даражаси ҳам пастлаган. Хорижий валютадаги кредитлар улуши 41% дан 39% гача, депозитлар улуши эса 24% дан 19% гача камайди.

Капитал монандлик кўрсаткичлари минимал талаблардан 1,5 баробар юқори даражада сақланмоқда.

Йирик банклар

Сўнгги уч ойда 20 та йирик банкларнинг 7 таси ўз позициясини яхшилаган. Хусусан, Ипотекабанк 4 поғона, Invest Finance Bank ва Даврбанк 3 поғона, Orient Finance Bank 2 поғона ҳамда Туронбанк, Асакабанк, Трастбанк 1 п

2

Рейтингда 8 таси ўз ўрнини сақлаб қолган бўлса, 5 тасининг рейтингги тушган. Бунда Ипак Йўли банк 4 поғона билан энг юқори пасайишни қайд этган. Шунингдек, Анорбанк ва Халқ банки 3 поғона, Микрокредитбанк эса 2 поғона тушган.

Йўналишлар бўйича энг катта ўсиш кўрсатган банклар:

●     Orient Finance Bank: Молиявий воситачиликда +10, ликвидлиликда +9 поғона кўтарилди;

●     Ипотекабанк: Активлар сифати ва Бошқарув самарадорлигида 7 поғонадан юқорилади;

●     Туронбанк: Молиявий воситачиликда 5 поғонага ўсди.

Энг катта пасайиш қайд этган банклар:

●     Микрокредитбанк: Молиявий оммабопликда -11, Молиявий воситачиликда -10 поғонага йиқилди.

●     Tenge Bank: Капитал етарлилигида -10, Бошқарув самарадорлигида -7 ва Активлар сифатида -5 поғонага тушди.

●     Асака Банк: Ликвидлилик йўналишида -5 поғонага пастлади.

Кичик банклар

Йирик банклар рейтингида бўлгани каби, кичик банклар орасида ҳам биринчи учлик ўзгаришсиз қолди. «TBC Bank» биринчи, «Универсал Bank» иккинчи, «AVO Bank» эса учинчи ўринни сақлаб қол

3

Йиғма рейтингда энг юқори ижобий динамикани «Октобанк» намоён этиб, 3 поғонага юқорилади ва 6-ўринни эгаллади.

«Ҳаёт Банк», «ЎзКДБ Банк», «Содерот Банк», «Мадад Инвест Банк», «Опен Банк» ва «Узум Банк» рейтингда бир поғонадан юқорилади.

Йиғма рейтингда «Гарант Банк» сезиларли пасайиш қайд этиб, 4 поғонага тушди ва 14-ўринни эгаллади. Бунга молиявий оммабоплик, активлар сифати ва ликвидлик кўрсаткичларининг ёмонлашиши сабаб бўлди.

Пасайиш суръати бўйича кейинги ўринда «Пойтахт Банк» бўлиб, у 3 поғонага тушди ва 9-ўринни эгаллади. «Апекс Банк» ва «Зираат Банк» эса Индекснинг айрим таркибий қисмларидаги ўзгаришлар натижасида бир поғонадан пасайди.

Теглар

Мавзуга оид