add

Ишдаги бахтсиз ҳодисалар: бир йилда 248 ўлим қайд этилди

2025 йилда Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар оқибатида 248 киши вафот этди.

Ишдаги бахтсиз ҳодисалар: бир йилда 248 ўлим қайд этилди

2025 йилда Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар оқибатида 248 нафар фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. Кўрсаткич иш жойларида хавфсизлик талабларига риоя этилиши долзарб муаммо бўлиб қолаётганини кўрсатмоқда.

Давлат меҳнат инспексияси маълумотларига кўра, ўтган йил давомида республика бўйлаб 849 та меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса текширилиб, расман ҳисобга олинган. Уларнинг салмоқли қисми оғир ёки ўлим билан тугаган ҳолатлар ҳисобланади.

Рўйхатга олинган ҳодисаларнинг 50 таси гуруҳий, 583 таси оғир оқибатли, 216 таси эса ўлим билан якунланган. Ушбу ҳолатлар натижасида жами 961 нафар киши жабр кўрган бўлиб, уларнинг 680 нафари оғир, 33 нафари енгил тан жароҳати олган.

Бахтсиз ҳодисалар бўйича ўтказилган суриштирувлар ортидан 432 нафар мансабдор шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, 241 нафар шахсга маъмурий жарима қўлланилган.

Соҳалар кесимида энг кўп бахтсиз ҳодисалар қурилиш соҳасида қайд этилган — 234 та. Шунингдек, енгил саноатда 47 та, транспорт тармоғида 37 та ҳолат аниқланган. Ҳудудлар бўйича эса Тошкент шаҳри етакчи бўлиб, 153 та бахтсиз ҳодиса шу ерда рўй берган. Кейинги ўринларда Қашқадарё (93 та), Бухоро (92 та) ва Андижон (75 та) вилоятлари келади.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил декабрида ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тартибини белгилайдиган янги низом тасдиқланиб, иш берувчилар учун қўшимча талаблар жорий этилган.

Теглар

Мавзуга оид