Ислом давлатлари Исроилга талаб қўйди

25.08.2025 | 20:402 дақиқа

ИҲТ иштирокчи давлатлари Фаластин Миллий Маъмуриятига барча ҳудудлар устидан тўлиқ назоратни олиш ва Ғазода блокадани бекор қилишни талаб қилди.

Ислом давлатлари Исроилга талаб қўйди
Рамаллоҳда жойлашган Фаластин миллий маъмурияти (ФММ) барча Фаластин ҳудудларини ўз назоратига олиши ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаши лозим. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган учрашув якунида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари баёнот берди. Ҳужжат ИҲТ расмий веб-сайтида эълон қилинди. «ФММ Фаластин ҳудудларини бошқариш масалаларида тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олиши ва Фаластин давлати чегаралари доирасида хавфсизликни таъминлаши шарт», - дейилади вазирларнинг якуний декларациясида. Шунингдек, ислом мамлакатлари Исроилдан Ғазодаги барча босқинчилиқларини тўхтатишни ва Ғазодан қамални бекор қилишни талаб этди.

Теглар

Мавзуга оид