add

Исроил ҳукумати Ғазо шаҳрини тўлиқ ишғол қилиш режасини маъқуллади

08.08.2025 | 12:3011924 дақиқа

Нетаняҳу раҳбарлигидаги хавфсизлик кабинети ЦАҲАЛга Ғазони эгаллаш ва шу билан бирга ҳуманитар ёрдам кўрсатиш топшириқ берди.

Исроил ҳукумати Ғазо шаҳрини тўлиқ ишғол қилиш режасини маъқуллади
Исроил хавфсизлик кабинети 10 соатлик муҳокамадан сўнг Ғазо шаҳрини тўлиқ назоратга олиш режасини маъқуллади. Ҳозир ЦАҲАЛ шаҳарнинг тахминан 75 фоизини назорат қилмоқда. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу бу қадамни «ҲАМАСни йўқ қилиш» режаси доирасида таклиф этган. Оқ уй матбуот хизматига кўра, армия Ғазо шаҳрини эгаллашга тайёргарлик кўрар экан, жанг ҳудудидан ташқаридаги аҳолига ҳуманитар ёрдам кўрсатишда давом этади. Кабинет «урушни тугатиш» учун қатор принципларни белгилади: ҲАМАСни қуролсизлантириш, барча гаровдаги шахсларни қайтариш, секторни демилитаризация қилиш, хавфсизлик назоратини Исроил қўлида ушлаш ва ҲАМАС ҳамда Фаластин миллий маъмурияти иштирокисиз фуқаролик ҳукуматини шакллантириш. ЦАҲАЛ бош штаби раҳбари Эял Замир бу қарорга қарши чиқди, чунки у гуманитар инқироз ва гаровдагилар ҳаёти хавф остида қолишидан хавотирда. Тайёрланаётган операция 800 минг аҳоли яшайдиган шаҳарни тўлиқ эвакуация қилишни талаб қилиши мумкин. Axios маълумотича, бу босқич Ғазо сектори бўйлаб кенг кўламли оккупация режасининг дастлабки қисми бўлади. Bloomberg нашрининг ёзишича, Ғазо шаҳри уруш давомида авиация ҳужумларига учраган, аммо қуролли кучлар ердаги операция билан кирмаган ҳудудлардан бири ҳисобланади. У ерда тахминан 50 нафар исроиллик гаровда экани, шуларнинг 20 нафари ҳамон тирик эканлиги айтилмоқда. Нетаняҳу Fox News телеканалига секторни тўлиқ назорат қилиш нияти борлигини, аммо уни абадий сақлаб қолмаслигини билдирди. Унинг режасига кўра, ҳудуд араб кучларига ўтказилиб, улар Исроилга таҳдидсиз ва аҳоли учун яхшироқ шароит яратадиган бошқарув ўрнатиши керак. Исроил мухолифати раҳбари Яир Лапид бу қарорни «янги уруш ва улкан харажатлар», деб атади. ҲАМАС эса Нетаняҳунинг режасини музокара жараёнига қарши «ҳужум» деб баҳолади.  

Теглар

Мавзуга оид