add

Истанбул мэри Акрам Имомўғлига 2430 йил қамоқ жазоси сўралди

Бугун 15:252421

Истанбул прокуратураси шаҳар мэри Акрам Имамўғлини 142 банд бўйича айбламоқда. Унга қарши жиноий иш бўйича 2430 йиллик қамоқ жазоси сўралмоқда.

Истанбул мэри Акрам Имомўғлига 2430 йил қамоқ жазоси сўралди

Туркия мухолифати етакчиларидан бири бўлган Акрам Имомўғлига қарши иш бўйича айблов хулосаси 11 ноябр куни эълон қилинди. У жиноий тендерлар, молиявий жиноятлар, пул ювиш ва сохта ҳужжатлар тайёрлашда айбланмоқда. «Анадолу» давлат хабар агентлигига кўра, давлатга етказилган зарар 3,3 млрд евро ва 20,7 млн еврога тенг.

Имамўғли шу йилнинг март ойидан бери қамоқда. У билан бирга ушланган 402 нафар гумонланувчи орасида унинг яқин тарафдорлари ҳам бор. Прокуратурага кўра, у «жиноий тижорат тармоғи» ташкил этган ва шу орқали президентлик сайлов кампанияси учун молиявий база тайёрлашга ҳаракат қилган.

Айблов тарафининг фикрича, у Жумурият халқ партиясида тўлиқ назорат ўрнатиш ва уни ўз президентлик мақсадлари йўлида фойдаланишни кўзлаган. Иш бўйича барча суд жараёнлари Истанбулнинг Силиври округидаги Мармара қамоқхонасида ўтказилади. У ерда Имоамўғли якка камерада сақланмоқда.

Мухолифат бу жараённи «ҳуқуқий тўнтариш» деб атади. Имомўғлининг дипломи ҳам бекор қилингани, унинг 2027 йилги президентлик сайловларида иштирок этиш ҳуқуқини йўққа чиқаради. Унинг номзоди ҳозирги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғанга жиддий рақобатчи деб кўрилаётган эди.

Теглар

Мавзуга оид

Истанбул мэри Акрам Имомўғлига 2430 йил қамоқ жазоси сўралди | Vaqt.uz