Logo

Жанубий Корея президенти уйсиз қолганини айтди

Бугун 19:561 дақиқа

У ўзининг ягона квартирасини сотиб юборган.

Жанубий Корея президенти уйсиз қолганини айтди

Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён ўзининг ягона квартирасини сотиб юборди ва расман уйсиз қолганини эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости Yonhap агентлигига таяниб хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, давлат раҳбари Сеул яқинидаги Соннам шаҳрида жойлашган ўзининг ягона квартирасини шу йилнинг феврал ойида сотувга қўйган. Президент бу қарорга кўчмас мулк бозорини барқарорлаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларга нисбатан фуқароларнинг ишончини ошириш мақсадида келган.

Кўчмас мулк бозорини барқарорлаштириш сиёсати

Ҳозирги вақтда Жанубий Корея ҳукумати уй эгаларини ўзлари яшамайдиган бўш уй-жойларни инвестиция ва чайқовчилик мақсадида ушлаб турмасдан, тезроқ сотишга ундовчи сиёсатни амалга оширмоқда. Ушбу сиёсат доирасида мамлакатнинг уй-жой фондини кенгайтириш ва кўчмас мулк бозоридаги нарх-наво шаклланишига салбий таъсир кўрсатаётган бўш квартиралар муаммосига барҳам бериш кўзда тутилган.

Теглар

Мавзуга оид