Жарима баллари 12 балдан ошган ҳайдовчилар сони 107 нафарга етди

Бугун 16:152 дақиқа

Энди улар суд тартибида ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Жарима баллари 12 балдан ошган ҳайдовчилар сони 107 нафарга етди © vaqt.uz

Ўзбекистонда жарима баллари тизими доирасида 12 балдан ошган ҳайдовчилар сони 107 нафарга етди. Энди ушбу фуқаролар суд қарори асосида ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилади. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зоир Йўлдошов хабар берди.

Амалдаги тартибга мувофиқ, йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам бузиб, белгиланган жарима баллари лимитидан ошган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий чора қўлланади. Бу жараён суд орқали кўриб чиқилади ва ҳайдовчилик гувоҳномасини вақтинча бекор қилишга олиб келиши мумкин.

Ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳайдовчилар кейинчалик қайтадан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини тиклаш учун махсус тартибдан ўтишлари талаб этилади. Хусусан, улар тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш бўйича ўқув курсларида тўлиқ таҳсил олишлари шарт.

Шунингдек, ҳайдовчилар махсус назарий имтиҳондан ўтишлари лозим бўлади. Имтиҳонда жами 50 та савол берилади ва муваффақиятли ўтиш учун камида 46 та саволга тўғри жавоб бериши талаб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, жарима баллари тизими 2025 йил 1 июндан бошлаб жорий этилган. Дастлаб йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан тузилган баённомалар асосида баллар ҳисобланган.

2026 йил 1 апрелдан эса автоматик камералар орқали аниқланган қоидабузарликлар учун ҳам баллар қўшила бошлади. Улар орасида светофорга бўйсунмаслик, тезликни ошириш ва қарши йўналишда ҳаракатланиш каби қоидабузарликлар бор.

Тизимга кўра, ҳайдовчи 8 баллга етганда С орқали огоҳлантирилади, 12 баллдан ошганда эса ҳайдовчилик ҳуқуқи суд тартибида бекор қилинади ва уни қайта тиклаш учун қайта ўқиш ҳамда имтиҳон топшириш талаб этилади.

Теглар

Мавзуга оид