ЖЧ-2026. АҚШ Парагвай устидан йирик ғалабага эришди
Балогун турнирнинг илк дубли муаллифига айланди. Биринчи автогол ҳам қайд этилди.

АҚШ, Мексика ва Канадада ўтаётган 2026 йилги Жаҳон чемпионатида учинчи мезбон ҳам ўзининг дастлабки ўйиинини ўтказди.
D гуруҳини бошлаб берган баҳсда АҚШ Парагвайга 4 та гол уриб, плей-офф сари катта қадам ташлади. Маурисио Почеттино жамоасидан «Монако» ҳужумчиси Фоларин Балогун икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, турнирнинг илк дублини қайт этди. Меҳмонлар яримҳимоячиси Дамиан Бобадилла эса биринчи автогол муаллифига айланди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Тошкент вақти билан 14 июн куни соат 9:00 да Туркия Авсралия билан баҳс юритади.
ЖЧ-2026. D гуруҳи. 1-тур
АҚШ — Парагвай 4:1
13 июн. АҚШ. «Софи Стэдиум»
Голлар: Бобадилла (7, автогол), Балогун (31, 45+5), Рейна (90+8) — Маурисио (73).
АҚШ — Фриз, Фримэн, Ричардс, Рим, Робинсон, Адамс, Тиллман (Рейна, 82), Дест (Веа, 72), Маккенни, Пулишич (Берҳалтер, 46), Балогун (Пепи, 72).
Парагвай — Гилл, Касерес (Веласкес, 79), Гомес, Алдерете, Алонсо, Гомес (Каку, 80), Кубас, Бобадилла (Маурисио, 46), Алмирон (Соса, 79), Энсисо, Санабриа (Арсе, 62).
Огоҳлантиришлар: Касерес (10), Алмирон (53), Адамс (59), Гомес (79), Арсе (88), Алонсо (90+3).





