Logo

Жиззахда блогер Сирожиддин Одилов устидан суд жараёни бошланди

Кеча 16:522 дақиқа

Бугун, 20-июл куни Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судида блогер Сирожиддин Одиловга нисбатан юритилган жиноят иши бўйича суд маҳкамаси бошланди. Бу ҳақда жараённи бевосита кузатаётган Vaqt.uz мухбири хабар берди.

Жиззахда блогер Сирожиддин Одилов устидан суд жараёни бошланди

20-июл куни Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судида блогер Сирожиддин Одиловга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича суд муҳокамаси бошланди. Суд мажлисига судья Санжар Расулов раислик қилмоқда. Бу ҳақда жараённи жойидан кузатаётган Vaqt.uz мухбири хабар берди.

Қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартириш рад этилди

Суд аввалида «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов судга илтимоснома киритиб, судланувчининг қаратилган қилмишлари ижтимоий хавфлилик даражаси юқори эмаслиги, унинг қарамоғида вояга етмаган 4 нафар фарзанди борлигини маълум қилди. Шунингдек, тергов даврида С. Одиловнинг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келгани, хусусан, 40 килограммгача вазн йўқотгани, тишлари тўкилиб кетгани ва унда қандли диабет касаллиги тахмин қилинаётганини билдириб, унга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўради.

Мазкур илтимосномани адвокатлар ва судланувчининг ўзи ҳам қўллаб-қувватлади. Бироқ давлат қораловчиси — прокурор Нодир Жафаров эҳтиёт чорасини ўзгартиришга эътироз билдирди.

Суд ҳайъати маслаҳатхонадан қайтгач, судья С. Расулов илтимосномани рад этиш ҳақида ажримни ўқиб эшиттирди. Суд раиси мазкур қарор суднинг якуний позицияси ёки жазо чораси эмаслигини, бироқ айбланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси билан жалб этилганини инобатга олган ҳолда, амалдаги эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилганини тушунтирди.

telegram-cloud-photo-size-2-5400089964000779617-y



ОАВ вакиллари учун чекловлар

Суд мажлиси давомида адвокатлар жараённи ОАВ орқали тўлиқ ва очиқ шаклда ёритишга рухсат беришни сўраб мурожаат қилишди. Жабрланувчилар эса тасвирга олиш давомида ўзларини акс этишини исташмади. Судья ушбу илтимосномани қисман қаноатлантирди. Унга кўра, журналистларга суд жараёнини фақат аудио ҳамда фото форматда тасвирга олишга рухсат берилди, видеотасвирга олиш тақиқланди.

Шунингдек, суд мажлиси бошланишидан аввал Сирожиддин Одилов Вақт.уз мухбири билан қисқа суҳбатда уни қўллаб-қувватлаб турганларга миннатдорчилик билдираркан, ўзига қўйилаётган айбловларни мутлақо туҳмат деб ҳисоблаши ва ОАВдан унинг позициясини жамоатчиликка етказишни илтимос қилди.

Screenshot_1




Айблов моҳияти

Маълумот ўрнида, блогер Сирожиддин Одилов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «а» банди (товламачилик) ҳамда 168-моддаси 3-қисми «б» ва «в» бандларида (фирибгарлик) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда. У шу айбловлар билан 9 март куни қўлга олинган.

2026-07-20 17.00.49

sud

Суд жараёни давом этаркан, унда Сирожиддин Одилов томонидан янги қўшилган адвокатнинг иш ҳужжатлари билан яхшироқ танишиб чиқиш мақсадида киритган илтимосига кўра, вақтинча танаффус эълон қилинди. Унга кўра, навбатдаги суд мажлиси 24-июл, жума куни, соат 10:00 га қолдирилди. Vaqt.uz суд маҳкамасини ёритишда давом этади.

Теглар

Мавзуга оид