add

Жойларда қор, туман ва яхмалак: 19 декабр кунги об-ҳаво кутилмаси маълум қилинди

Кеча 11:254102 дақиқа

Айрим ҳудудларда қор, туман ва яхмалак кузатилиб, тоғли минтақаларда қор кўчиши хавфи сақланиб қолади.

Жойларда қор, туман ва яхмалак: 19 декабр кунги об-ҳаво кутилмаси маълум қилинди

19 декабр куни Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво асосан ўзгарувчан бўлиб, айрим вилоятларда қисқа муддатли ёғингарчилик ва туман кузатилиши мумкин. Йўлларда яхмалак ҳосил бўлиши эҳтимоли сабаб ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик талаб этилади.

Тошкент шаҳрида кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0...-2 даража совуқ, кундузи +1...+3 даража илиқ бўлади. Шамол ғарбдан секундига 3–8 метр тезликда эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси ҳаво -9...-14 даража совуқ, Устюрт ҳудудларида -15...-18 даража совуққача пасаяди. Кундузи ҳарорат -2 даража совуқдан +3 даража илиққача бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси -3...-8 даража совуқ, чўл ҳудудларининг шимолида -10...-13 даража совуқ, кундузи эса +3...+8 даража илиқ ҳаво сақланади.

Тошкент вилояти, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида кечаси ва эрталаб айрим жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди, туман ва яхмалак эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида асосан қуруқ об-ҳаво сақланади, аммо кечга томон ёмғир ёғиб, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Кундузи ҳаво +4...+9 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёки қор кўринишида ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Республика тоғли ҳудудларида эса вақт-вақти билан қор ёғади ва 18–22 декабрь кунлари қор кўчиши хавфи сақланиб қолади.

Теглар

Мавзуга оид