ЖССТ раҳбари Зироат Мирзиёевани болалар саратонига қарши курашда етакчи деб атади

Тошкент шаҳридаги Республика болалар онкологияси ЖССТ Бош директори Доктор Тедрос Гебрейесус ўзининг «Х» саҳифасида Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева билан учрашув таассуротлари ҳақида бўлишди.

ЖССТ раҳбари Зироат Мирзиёевани болалар саратонига қарши курашда етакчи деб атади © Foto: uza.uz

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёевани болалар саратонига қарши курашда муҳим етакчи сифатида эътироф этди.

«Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори доктор Тедрос Адханом Гебрейесус Республика ихтисослаштирилган болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюрган.

Тедрос Гебрейесуснинг таъкидлашича, айнан Зироат Мирзиёева раҳбарлигида фонд болалар онкологияси соҳасида тиббий хизматлар сифатини кенг миқёсда яхшилашда муҳим ўрин тутмоқда.

«Ушбу масканлар орқали Биринчи хоним ҳамда жараёнда иштирок этаётган барча тиббиёт ходимлари ва педагоглар саратон билан яшаётган болаларга касалликни енгиб ўтишлари ва ўз орзуларини рўёбга чиқаришлари учун зарур бўлган тиббий ва ижтимоий ёрдамни кўрсатмоқдалар. Мен ушбу муассасалар яратаётган имкониятлар туфайли муолажа олаётган ва келажакка умид билан боқаётган кўплаб ўзбекистонлик ёшлар билан учрашганимдан хурсанд бўлдим», - дея ёзди ЖССТ раҳбари.

Теглар

Мавзуга оид