add

ЖСТга аъзолик бўйича музокара: Россия қарийб рози, битта Тайван қолди

Москвада ўтган учрашувда Россия билан барча асосий масалалар бўйича келишувга эришилди, фақат техник жиҳатлар қолди.

ЖСТга аъзолик бўйича музокара: Россия  қарийб рози, битта Тайван қолди

Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Уруновнинг маълум қилишича, Москвада Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича Россия билан музокаралар юзасидан самарали учрашув ўтказилди. Музокаралар деярли якунига етган: асосий мазмунли масалалар тўлиқ келишиб олинган, фақат техник деталларни якунлаш қолган.

Ўзбекистон делегацияси номидан Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников, директор Екатерина Майорова, элчи Николай Платонов ва бошқа музокарачиларга аниқлик ва конструктив ёндашув учун миннатдорлик билдирилди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги музокаралар дунё савдо тизимидаги ҳамкорликнинг муҳим босқичи бўлиб, ЯИҲга қўшилиш жараёнида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Женевада декабр ойида бўлиб ўтадиган ЖСТ Бош кенгаши йиғилишида ушбу икки томонлама келишувни расман эълон қилиш режалаштирилган.

Шу билан Ўзбекистонга фақат Хитой Тайпейи (Тайван) билан қолган икки томонлама музокараларни якунлаш қолди.

Айни пайтда Ўзбекистон делегацияси АҚШ пойтахти Вашингтонда бўлиб турибди. У ерда икки томонлама ва ЖСТ доирасидаги ҳамкорликни янада илгарилатиш мақсадида расмий учрашувлар ўтказилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон Эквадор, Канада ва Панама билан ЖСТга аъзолик бўйича келишувларини якунлагани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

ЖСТга аъзолик бўйича музокара: Россия қарийб рози, битта Тайван қолди | Vaqt.uz