add

Каннаваро: «Умид қиламанки, қуръа натижалари биз ва бутун ўзбекистонлик мухлислар учун маъқул бўлади»

Бугун 11:552981 дақиқа

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ЖЧ–2026 қуръа маросими олдидан ўз фикрларини билдирди.

Каннаваро: «Умид қиламанки, қуръа натижалари биз ва бутун ўзбекистонлик мухлислар учун маъқул бўлади»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими олдидан журналистлар саволларига жавоб қайтариб, мусобақага тайёргарлик борасидаги кутилмаларини маълум қилди.

«Албатта, қуръа олдидан ҳаммамиз бироз ҳаяжондамиз. Бизга қайси жамоалар рақиб бўлишини кутяпмиз. Ҳозирча гуруҳимизга кимлар тушишини айтиш қийин. Умид қиламанки, қуръа натижалари биз учун ҳам, бутун Ўзбекистон мухлислари учун ҳам қулай бўлади», дейди мураббий.

Эслатиб ўтиш жоиз, тарихда илк бор 48 та терма жамоа иштирок этадиган Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросими 5 декабр куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси ушбу маросимда ўз гуруҳини ва рақибларини аниқлаб олади.

Тадбирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти, Фабио Каннаваро бошчилигидаги мураббийлар штаби, шунингдек, ФИФА томонидан таклиф этилган ўзбек футболи афсоналаридан бири Миржалол Қосимов иштирок этади.

Теглар

Мавзуга оид