Logo

Кечиккан кешбек пуллари бугун тасдиқланади, эртадан ечиб олиш мумкин — Солиқ қўмитаси

Бугун 19:011 дақиқа

25 июль куни тасдиқланиши керак бўлган кешбек маблағлари айрим фойдаланувчилар ҳисобида ҳалигача тасдиқланмагани юзасидан Солиқ қўмитаси матбуот хизмати Vaqt.uz’га изоҳ берди.

Кечиккан кешбек пуллари бугун тасдиқланади, эртадан ечиб олиш мумкин — Солиқ қўмитаси © Soliq.uz ilovasi

25 июль куни тасдиқланиши лозим бўлган кешбек маблағлари айрим фойдаланувчилар ҳисобида ҳалигача тасдиқланмаган. Бу масала юзасидан Vaqt.uz’га бир нечта мурожаатлар келиб тушди.

Шундан сўнг таҳририят Солиқ қўмитаси матбуот хизматига мурожаат қилди.

Қўмита матбуот котиби Валерия Салахутдинованинг Vaqt.uz'га маълум қилишича, тасдиқланмай қолган кешбекларнинг асосий қисми чекни расмийлаштирган тадбиркорлик субъектларининг солиқ ҳисоботларидаги камчиликлар ёки солиқ қарздорлиги билан боғлиқ.

1

Шу сабабли мазкур кешбеклар автоматик тарзда қайта ҳисоб-китоб қилиш жараёнига юборилган.

«Soliq мобил иловасида рўйхатга олинган, аммо тасдиқланмай қолган кешбекларнинг аксарияти чек берган корхоналарнинг солиқ ҳисоботларидаги камчиликлар ҳамда солиқ қарздорлиги сабабли юзага келган. Шу боис бугун эрталаб улар қайта ҳисоб-китоб қилиш учун юборилди. Бугун кун охиригача тўловлар тасдиқланади, эртадан эса фуқаролар маблағларни банк карталарига ўтказиб олишлари мумкин», — деди Валерия Салахутдинова.

Аввалроқ “Қуёшли хонадон” дастури доирасида аҳоли томонидан электр энергияси учун субсидия тўловлари 2-3 ойга кечикканди.

Мурожаатларда айтилишича, “Солиқ” иловасида ўтган ойлар учун қанча маблағ йиғилгани аниқ кўрсатилган, яъни тизим электр энергияси қабул қилинганини ҳисобга олган. Бироқ бу пулларни ватандошларнинг карталарига ўтказиш (тўлов буюртмасини бажариш) қисми тўхтатилган.

Солиқ қўмитаси кейинчалик муаммо бартараф этилгани ва барча субсидия пуллари қайтарилгани ҳақида хабар берган.

Теглар

Мавзуга оид