Келаси ёзда Тожикистон электрини Афғонистонга экспорт қилиш бошланади

Бугун 11:152 дақиқа

Бу минтақалараро электр узатиш линиясининг Афғонистондаги участкаси бўйича шартнома тузаётган компания вакилларининг ваъдаси.

Келаси ёзда Тожикистон электрини Афғонистонга экспорт қилиш  бошланади © asiaplustj.info

«CASA-1000» лойиҳасининг Афғонистон қисми бўйича ишлар янгиланган режага мувофиқ 2027-йил баҳоригача тугатилиши, ёздан эса тижорий фаолият бошланиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Kamani Engineering Corporation» (KEC) вакиллари Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири Дажер Жума билан учрашувда маълум қилди.

Учрашув Душанбе шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Жаҳон банки вакиллари ва «Da Afghanistan Breshna Sherkat» (DABS) раҳбарияти ҳам иштирок этди. Томонлар лойиҳанинг жорий ҳолати, техник ва молиявий масалаларни муҳокама қилди.

Далер Жуманинг таъкидлашича, «CASA-1000» минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлайди, иштирокчи давлатлар ўртасида ишончни оширади ва экологик тоза электр энергияси экспортни таъминлайди. Лойиҳа Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида энергетик боғлиқликни кучайтиришда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

«CASA-1000» лойиҳаси доирасида ҳозирги вақтда қурилиш ишлари учта иштирокчи давлатда (Қирғизистон, Тожикистон ва Покистон) тўлиқ якунланган. Афғонистонда эса ишлар ҳали давом этмоқда.

Тожикистон энергетика вазирлиги маълумотига кўра, лойиҳа тўлиқ якунланиши энергетика бозорини ривожлантириш, энергетик хавфсизликни мустаҳкамлаш ва иштирокчи давлатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш имконини беради.

«CASA-1000» лойиҳаси ҳақида

«CASA-1000» – бу Марказий Осиёдан Жанубий Осиёга электр энергияси етказиб беришни назарда тутувчи трансчегаравий линия қурилиш лойиҳасидир. Лойиҳа доирасида Тожикистон ва Қирғизистондан Афғонистон ва Покистонга электр энергияси етказиб бериш режалаштирилган.

Лойиҳанинг расмий ишга туширилиши 2016-йил май ойида Турсунзода шаҳрида, тўрт мамлакат раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган. Тожикистон энергетика вазирлиги маълумотига кўра, Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудидаги ишлар тўлиқ якунланган, Покистонда лойиҳа жорий йил охиригача тугатилиши кутилмоқда. Лойиҳа Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида энергетик алоқаларни кучайтиришга қаратилган муҳим инфратузилмавий ташаббус ҳисобланади.

r

«CASA-1000» доирасида 1300 МВт электр узатиш учун умумий узунлиги 1387 км бўлган электр узатиш линияси ва 2 та конвертор станцияси қурилиши режалаштирилган:

Электр узатиш линияси)нинг умумий қиймати тахминан 1,2 млрд долларни ташкил этади. Шундан Тожикистон қисми – 344 млн доллар, Қирғизистон қисми – 200 млн доллар.

Лойиҳа амалга оширилгандан сўнг Тожикистьн ва Қирғизистон йилига 250 млн доллардан ортиқ даромад олиши кутилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид