add

KFC, EVOS, Oqtepa Lavash – қайси кўпроқ солиқ тўлаган?

Бугун 07:589931

Солиқ қўмитаси умумий овқатланиш корхоналари томонидан тўланган солиқ миқдори, товар айланмаси ва уларга берилган имтиёзлар бўйича маълумот берди.

KFC, EVOS, Oqtepa Lavash – қайси кўпроқ солиқ тўлаган?

2025 йилнинг январ–сентябр ойларида умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи 20 239 та юридик шахс томонидан 1,2 трлн сўм солиқ тўланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу давр мобайнида бу корхоналарнинг товар айланмаси 14,7 трлн сўмни ташкил этган. Шу жумладан, уларга жами 126,6 млрд сўмлик солиқ имтиёзлари берилган.

Шунингдек, 9 ой мобайнида умумий овқатланиш корхоналари томонидан тўланган солиқларнинг 244,3 млрд сўми ёки 19,5 фоизи 20 та компания ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 3,2 трлн сўм, олган солиқ имтиёзлари эса 34,7 млрд сўмни ташкил этган.

Жумладан, энг кўп солиқ тўлаганлар рўйхатида етакчи учталикда қуйидаги компаниялар турибди:

  • «International Foodchain» МЧЖ (KFC) – 72,5 млрд сўм;

  • «Mak Food Servis» МЧЖ (EVOS) – 50,3 млрд сўм;

  • «Oqtepa-Food-Service» МЧЖ (Oqtepa Lavash) – 28,6 млрд сўм.

Маълумот учун, 2025 йил 4 ноябр ҳолатига кўра, 59,1 млрд сўм ҚҚС туризм, умумий овқатланиш ва айрим қишлоқ хўжалиги корхоналарига қайтарилди.

Теглар

Мавзуга оид

KFC, EVOS, Oqtepa Lavash – қайси кўпроқ солиқ тўлаган? | Vaqt.uz