Кореяга ишга юбориш ортидаги йирик коррупсион ҳолат фош этилди

Бугун 11:232 дақиқа

Бир гуруҳ шахслар мингдан ортиқ одамдан миллионлаб долларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олган.

Кореяга ишга юбориш ортидаги йирик коррупсион ҳолат фош этилди © lotonewsru

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда Ташқи меҳнат миграция агентлиги, хусусий бандлик агентликларининг собиқ мансабдорлари ва бошқалардан иборат уюшган жиноий гуруҳ Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ коррупсион схема яратгани маълум бўлди.

Тергов маълумотларига кўра, жиноий гуруҳ расмий тўловлардан ташқари фуқаролардан 7 мингдан 12 минг АҚШ долларигача ноқонуний маблағ талаб қилган. Дастлабки ҳолатларда 35 нафар фуқародан жами 263,5 минг доллар олингани аниқланган. Шу билан бирга, расмий тўловлардан ташқари фирибгарлик йўли билан 7-12 минг АҚШ доллардан қарийб 90 млн АҚШ доллари йиғилган.

Шунингдек, тергов жараёнида 230 нафар фуқарони Кореяга юбориш эвазига 580 минг доллар, Кореяга юборилган 1 минг нафар фуқародан эса 5,6 млн доллар жами 45 млн АҚШ долларини олганликлари маълум бўлди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар умумий маблағ айрим ҳолатларда ўнлаб миллион долларга етганини билдирмоқда.

Айни пайтда Кореяга юборилмаган 600 дан зиёд фуқародан келиб тушган мурожаатлар ўрганилмоқда. Терговчилар етказилган зарар миқдорини аниқлаб, маблағларни ундириш чораларини кўрмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан аниқланган яна бир ҳолатда “К.М.” нодавлат таълим муассасаси таъсисчиси Х.Ш. ва бошқалар 6 та вилоятда яшовчи 63 нафар фуқарони Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, 408,8 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани маълум қилинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг фирибгарликка оид моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бош прокуратура жабрланган фуқароларни Департаментнинг 71-233-10-07 рақами орқали мурожаат қилишга чақирди.

Теглар

Мавзуга оид